Учта рангдаги ҳамёнбоп iPhone XC’ни илк «жонли» суратларда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1855
  •  07.09.2018 09:21

Учта рангдаги ҳамёнбоп iPhone XC’ни илк «жонли» суратларда кўрамиз!

Купертинолик гигант бу йилги асосий тақдимот маросимини 12 сентябрга белгилаганлиги ҳақида ёзганмиз. Унда намойиш этиладиган турли девайсларнинг расмлари, техник жиҳатлари ва нархи ҳақидаги маълумотларни эса инсайдерлар аллақачон фош этишган.

ЎҚИНГ: Apple’нинг янги гаджетлари: нарх, хусусият ва суратлари тақдимотдан бир ҳафта аввал чиқиб кетди

Хабар берганимиздек, Apple’нинг бу йилги смартфонлари иккита премиал iPhone XS ҳамда битта ҳамёнбоп iPhone XC моделларидан иборат бўлади. Интернетга мана шу арзон iPhone XC моделининг «жонли» суратлари ҳам чиқиб кетди.

Кўриб турганингиздек, арзон смартфон уч хил – қора, оқ ва қизил рангли корпусларда. Куни кеча хитойлик инсайдерлар тарқатган маълумотдагидек, бу расмларда ҳам iPhone XC корпуси алюминий ромга эга. Шунингдек, камера ва фоточақноқ жойлашуви, умуман орқа панел дизайни ҳам худди ўшандагидек.

Афсуски, ҳатто инсайдерлик маълумотларида ҳам iPhone XC’нинг олд юзасини ҳеч кўрсатишмаяпти.

Шуниси ҳам борки, бу расмларда тасвирланган гаджетлар iPhone XC’нинг макети ёки хитойликлар аллақачон унга ўхшатиб тайёрлаган қалбаки айфон бўлиши ҳам мумкин. Аммо суратлар ўта тиниқ олинган ва девайсларнинг жудаям сифатли ишланганлиги яққол кўриниб турибди.

ЎҚИНГ: iPhone: асл ва қалбаки маҳсулотни фарқлашга оид маслаҳатлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!