Учта саргузашт ўйинни олиб қўйишга улгуринг ва бир умр бепул ўйнанг! (+видеолар)

  •   DiMaX
  •  444
  •  16.04.2021 12:04

Учта саргузашт ўйинни олиб қўйишга улгуринг ва бир умр бепул ўйнанг! (+видеолар)

Ҳафта якуни яқинлашиб, Epic Games рақамли дўкони яна учта ўйинни бепул тақдим этяпти. Уларни 22 апрелгача олиб қўйиб, кейин бир умр бутукул бепул ўйнаш мумкин.

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

Улардан биринчиси Deponia: The Complete Journey номли трилогия бўлиб, Руфус исмли йигитнинг саргузаштларига бағишланган. Бош қаҳрамон чиқиндиларга тўла Депония номли сайёрадан қочиб кетмоқчи бўлади, аммо тасодифан бошқа бир планетадан келиб қолган гўзал қизни севиб қолади ва уни ўз ватанига қайтаришга ҳаракат қилади.

Ёши ўн саккиздан ошган геймерларга тавсия этилувчи Deponia: The Complete Journey ўйинини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Келеслик боланинг компьютер ўйнаши унинг ота-онасига ўта қимматга тушди!

Бепул берилаётган яна бир ўйин эса Ken Follett's The Pillars of the Earth деб номланган бўлиб, Кен Фоллетт исмли ёзувчининг «Замин устунлари» романи асосида яратилган. Ўйинда романдаги воқеалар ривожини ўзгартириш ва унинг персонажлари тақдирига таъсир ўтказиш имкони бор.

Ken Follett's The Pillars of the Earth ўйинини бутунлай бепул олиб қўйиш учун ушбу ҳавола ёрдамида Epic Games Store сайтига ўтасиз.

ЎҚИНГ: Энг, энг, энг... мобил ўйинлар учта рейтингда (App Annie, 2020 йил)

Текин тарқатилаётган учинчи ўйин бўлса The First Tree деб аталган ва тулкининг саёҳати ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон ҳаёт булоғи сари йўлни босиб ўтади ва ўлимнинг моҳиятини англаб етади.

Фалсафий мазмунли The First Tree ўйинини мана бу ҳавола орқали ўз кутубхонангизга қўшиб қўя оласиз.

Бу учала ўйиннинг ҳам бепуллик вақти 22 апрелгача давом этади; шундай экан, улар билан танишиб, сақлаб олишга улгуринг ва геймер дўстларингизга ҳам бу хабарни етказинг.

ЎҚИНГ: Илон Маск киборгга айлантирган маймун ФИКР КУЧИ БИЛАН компьютерда ўйин ўйнамоқда! (+«жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!