Учта тариф режаси учун «Кузги сюрприз!» акцияси

  •   DiMaX
  •  2478
  •  06.11.2020 16:42

Учта тариф режаси учун «Кузги сюрприз!» акцияси

Аввалроқ Ucell уяли алоқа оператори Tas-IX ҳудуди учун тақдим этаётган интернет-тўпламларнинг нархини ўзгартирмасдан, мегабайтлари ҳажмини ошириб берган эди. Шунингдек, у «Cosmo», «Active» ва «Special» тарифлар тизимлари учун янги интернет-тўпламлар жорий этяпти. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Мобил оператор учта тариф режасида лимитлар ҳажмини икки карра оширди

Компания ўз расмий сайти орқали яна бир хушхабар – «Кузги сюрприз!» акциясини эълон қилди. Мазкур акция «Cosmo 16», «Cosmo 23» ва «Cosmo 28» тариф режаларининг янги абонентлари учун жорий этилмоқда.

Ушбу тариф режаларидан бирига уланиб, бирйўла икки ой учун абонент тўловини тўлаган абонентларга кейинги 3 ой давомида ҳар ой тариф режаси доирасидаги лимитлар тақдим этилади.

«Кузги сюрприз!» акцияси 2020 йил 5 ноябрдан 2021 йилнинг 2 февралига қадар амал қилади. Акция ҳақида батафсил маълумотни мана бу ҳавола орқали Ucell сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Операторларимиз рейтингида жиддий ўзгариш: энди кимда қанча абонент бор? (+инфографик видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!