Учта тарифда интернет-трафик ҳажми 50 фоизга кўпайди, яна бештаси янгиланди!

  •   DiMaX
  •  1505
  •  11.08.2021 16:30

Учта тарифда интернет-трафик ҳажми 50 фоизга кўпайди, яна бештаси янгиланди!

Beeline мобил алоқа оператори аввалроқ оммабоп хизматининг нархини оширган эди. Энди эса у янгиланган «Status» тарифларида интернет-трафик ҳажми оширилганини ўз расмий сайти орқали эълон қилди.

ЎҚИНГ: Мобил операторнинг тўлов хизмати Ўзбекистонда биринчи учликка кирди!

Хабарга кўра, компания бугундан – 2021 йил 11 августидан бошлаб янги «Status» тарифлар туркумини тақдим этмоқда.

Эътибор беринг, аввалги «Status New» тарифлар туркумига уланиш шу кундан бошлаб тўхтатилади. Ушбу тарифларда бўлган мижозлар учун «Status New» тарифлари амал қилишда давом этади.

Мазкур янги тарифларга бошқа тариф режаларидан ўтиш амалдаги нархномага амалга оширилади. Янги «Status» тарифларига уланинг ва интернетдан гигабайтлаб фойдаланинг, дейилади хабарда.

Янги «Status» тарифларининг тақдим этилиш шартлари билан батафсил танишиш учун мана бу ҳавола орқали оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

Бундан ташқари, Beeline яна «ZO‘R» туркумидаги бешта тариф режасини ҳам янгилаган, улар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Beeline ва Ucell'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тарифларини битта жойда таққослаймиз!