Учта туманимизда жамоат Wi-Fi зоналари ташкил этилди

  •   DiMaX
  •  940
  •  07.09.2020 13:55

Учта туманимизда жамоат Wi-Fi зоналари ташкил этилди

«Ўзбектелеком» акционерлик жамиятининг Самарқанд филиали 222-АТСда ускуналарни модернизациялаш муносабати билан, Самарқанд шаҳрининг Беклар ва Найман маҳаллалари аҳолиси учун янги технологиялар бўйича абонентларни улаш юзасидан телекоммуникация хизматларининг сайёр савдоси ташкил этилди. Ушбу сайёр савдода «Ўзбектелеком» АК Самарқанд филиалининг мутасадди ходимлари иштирок этишди, дейилади UZTELECOM расмий сайтидаги хабарда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда битта шаҳарнинг барча ҳудуди бепул Wi-Fi билан қамраб олинади!

Сайёр савдо давомида фуқароларга ушбу ҳудудда ўрнатилган, Huawei компанияси маҳсулоти бўлган замонавий MSAN қурилмаси ҳамда ADSL ва VDSL технологиялари ҳақида маълумотлар берилди. Қурилмани модернизациялаш интернет тармоғига уланиш тезлиги ва сифатини ошириш имконини беради. Сайёр савдо дориасида аҳолига VDSL технологияси бўйича қайта уланиш таклиф этилди, шунингдек янада янги тезкор ва амалдаги ҳамёнбоп тариф режалар ҳақида маълумотлар берилди.

Сайёр савдолар ўтказиш давомида аҳолига UZTELECOM компаниясининг телекоммуникация хизматларига яшаш жойидан ташқарига чиқмаган ҳолда уланиш имконияти тақдим этилди, шунингдек, амалдаги абонентлардан Компаниянинг телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш чоғида вужудга келган носозликларни бартараф этиш бўйича аризалар қабул қилинди.

Мазкур сайёр савдо давомида туманнинг Беклар ва Найман маҳаллалари раислари билан учрашувлар бўлиб ўтди, аризалар ва телекоммуникация хизматлари бўйича таклифлар ўрганиб чиқилди ҳамда компаниянинг келгусидаги режалари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

ЎҚИНГ: АКТ вазирлиги: «Ўзбекистонликлар ҳали-вери «мобил қуллик»дан қутулмайди»

Учрашув давомида ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолига телекоммуникация соҳасига оида сўнгги янгиликлар ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида «Ўзбектелеком» АК Самарқанд филиали аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, Самарқанд вилояти Жомбой, Нуробод ва Қўшробод туманларида янги Wi-Fi зоналарини ишга туширди.

Жамоат Wi-Fi зоналари қуйидаги манзилларда фойдаланишга топширилди:

  • Жомбой тумани автовокзали ва Деҳқон бозорида;
  • Нуробод тумани Саҳоба қишлоғи, Саҳоба маҳалласида;
  • Қўшрабод тумани Қирқовул қишлоғи Бозоржой МФЙ.

«Ўзбектелеком» АК ҳудудий филиаллари томонидан телекоммуникация тармоқлари ва ускуналарини доимий равишда модернизация қилиниши Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолига юқори сифатли ҳамда замонавий алоқа хизматларидан фойдаланиш имконини беради.

ЎҚИНГ: Уйингизда Wi-Fi тезлиги пастми? Экспертлар айбдорларни топишди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!