Учталик камерали Samsung Galaxy S10 иккита «жонли» суратда!

  •   DiMaX
  •  1093
  •  07.12.2018 14:40

Учталик камерали Samsung Galaxy S10 иккита «жонли» суратда!

Samsung компаниясининг ўнинчи авлод флагман смартфонларининг камералари борасида турли манбалар ҳар хил маълумот беришмоқда. Айримлар «энг флагман» Galaxy S10+ асосий камераси тўрт модулли, қолган моделлари уч объективли бўлади, дейишса, бошқа инсайдерлар фикрича Galaxy S10 Lite битта, стандарт S10 иккита, S10+ эса учта сенсорли бош камерага эга бўлишини айтишаётир.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ нақ олтита камерали экан! («Жонли» сурат ва видео)

Нима бўлганда ҳам, манбалар Galaxy S10 туркумидаги смартфонлардан қайсидир бирининг иккита «жонли» суратини эълон қилишди.

Қизиғи шундаки, бу иккита расмда қурилмалар айнан бир хил эмас, масалан, уларнинг объективлари ўлчамида яққол фарқ сезилади. Бундан ташқари, камера блогини ўраб турган ҳошиянинг ранги ҳам сал фарқланади.

Шунга қараганда, ё ушбу суратлардан биттасигина ҳақиқий, ё ҳар иккаласи ҳам компьютерда сифатли ишланган CAD-рендерлар бўлса керак. Яна ким билади, балки биттаси Galaxy S10, иккинчиси эса S10+ моделидир...

Жанубий кореялик техногигант Galaxy S10 туркуми смартфонларини 2019 йилнинг 24 февралида тақдим этилиши кутилмоқда. Ҳозиргача бозорга чиққан Samsung смартфонларини смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 899 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Чегирмали Samsung смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 21 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!