Uhans U300 – чармли корпус, ажойиб дизайн, кучли батарея

Uhans U300 – чармли корпус, ажойиб дизайн, кучли батарея

Хитойнинг Uhans компанияси ҳам ўзига хос моделлар билан жаҳон смартфонлар бозорига шиддат билан кириб келишда давом этмоқда. Компания шу кунгача бир қатор (U100, U200) моделларни бозорга чиқарган. Uhans моделлари ўзининг ташқи кўриниши билан кўпроқ Vertu телефонлари эслатади. Аммо компаниянинг навбатдаги смартфони буткул бошқача дизайнга эга бўлиши ҳақида хабар берилган.

417479_9PeBxz1ujMz1iLtz1tz0v56MtTaEeWsmPwuez0Tg7Q28jy7iz2lxIPxvK0aviIWtteZeO84Bt

Тез орада сотувга чиқарилиши кутилаётган U300 модели чиройли чарм корпус,  MediaTek MT6750 процессори ва 4 ГБ тезкор хотира билан таъминланади. Бундан ташқари смартфонга йирик, 5000 мА/ст сиғимли батарея ўрнатилади. Унчалик бақувват процессорга қарамасдан Uhans мазкур моделни ўзининг флагман смартфони деб номламоқда. Смартфон ҳақидаги қўшимча тафсилотлар тақдимот куни маълум этилади. Ҳозирча Uhans U300 нархи ҳақида маълумот берилмаган.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!