Украиналик йигит Twitter айбини топиб, ундан 3,5 минг доллар мукофот олди

  •   DiMaX
  •  273
  •  16.08.2021 16:56

Украиналик йигит Twitter айбини топиб, ундан 3,5 минг доллар мукофот олди

Богдан Кулинич исмли украиналик йигит Twitter ижтимоий тармоғи алгоритмлари суратлардаги қора танли инсонларга нисбатан нохолис эканлигини исботлаб берди. Бунинг эвазига компания унга 3,5 минг доллар тўлади, деб хабар беради Daryo.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп ижтимоий тармоқлар: Facebook’ни тахтдан ағдаришди!

Кулинич ўзи дастурчи бўлиб, Швейцариянинг EPFL университетида аспирантурада ўқийди. Сунъий интеллект ёрдамида у юз тузилиши деярли бир хил, фақат терисининг ранги, жинси ва ёши билан фарқланадиган суратларни генерация қилган.

Кулинич Twitter алгоритмлари нафақат суратлардаги қора танли инсонларни қирқиб ташлаётганини исботлаб берган, балки улар анча ёш, келишган ва ёрқин юзларга кўпроқ фокусланишини аниқлаган. Компания ҳозирда ушбу хатоликни тўғрилашга ваъда берган.

Twitter фойдаланувчилари ижтимоий тармоқ алгоритмлари суратлардан қора танли инсонлар ва ҳатто қора рангли итлар қирқиб ташланаётганини 2020 йилда пайқаб қолган эди. Ўшанда компания кечирим сўраган ва июль ойида алгоритмлар нуқсонини исботлаб берган инсонга 3,5 минг доллар мукофот ваъда қилганди. Кулинич айнан ушбу мукофотни ютиб олган.

BBC’нинг ёзишича, иккинчи мукофот суратларда кекса ва ногиронлиги бўлган инсонларни четга суриб қўяётганини исботлаган Торонта университети ходимига насиб этган. Учинчи ўрин эса Twitter мемлардан инглиз тилидан кўра, арабча матнларни катта эҳтимоллик билан қирқиб ташлаётганини исботлаган лойиҳага берилган.

ЎҚИНГ: TikTok ва Twitter чеклангани ҳақида Кушербаев: «Мен қарши бўлган фойдасиз қонун»