Украиналиклар сунъий сало яратишди

  •   Saroy
  •  447
  •  20.09.2018 12:18

Украиналиклар сунъий сало яратишди

Украинлар ва руслар учун севимли бўлган сало  энди лабораторияларда тайёрланади. Сум Аграр университети олимлари оддий чўчқа салосининг муқобилини яратишди

Ўсимлик ёғи ва желатин — сунъий салонинг оддий рецепти шу. Ушбу сало муқобилини яратган Сум Аграр университети озиқ-овқат кафедраси декани Дмитрий Бидюк раҳбарлигидаги бир гуруҳ талабалар ўзларининг ихтиросини “соғлом муқобил” деб аташмоқда. Чунки у таркибида ҳайвонларнинг зарарли унсурларини сақламайди.

ЎҚИНГ:Sony PlayStation VR – 2016 йилнинг энг яхши ихтироларидан бири

Таъмида ҳам муаммо йўқ. Ихтирочиларнинг таъкидлашича, улар салонинг турлича ёғлилигини иммитация қилишга ҳамда зироворларни ҳам турлича миқдорда ишлата олиш имконини топишган. Шу билан бирга, таъми оддий сало таъмидан умуман фарқ қилмайди. Ҳатто энг инжиқ таъмсеварлар ҳамда халқ миллий ошхонаси ишқибозлари ҳам талабаларнинг ихтиросидан кўнгли тўлади.  Лабораторияда тайёрланган сало  Бидюк жамоасининг ягона ишланмаси эмас. Олимлар биоэрувчан идишлар, озиқ-овқатда ишлатиладиган целлофан қадоқлар ўрнини босадиган биоплёнкалар ва органик чипслар устида ҳам изланишлар олиб боришмоқда. Фақат, бу ихтироларга Украина  бозорида талаб бўлармикан, шуниси номаълум. Аммо Европа ва АҚШ бозорида муваффақиятга эришиши мумкин, дейилади мазкур хабарда.

ЎҚИНГ:Лас-Вегасда энг сўнгги инновацион ғоялар намойиш қилинмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!