Ulefone Future: 4 Гбайт тезкор хотирага эга ромсиз Хитой смартфони

Ulefone Future: 4 Гбайт тезкор хотирага эга ромсиз Хитой смартфони

Кўплаб Хитой компаниялари жадаллик билан барча янги технологиялар ва тенденцияларни ўзлаштирмоқда. Навбатдаги ёрқин мисол — Ulefone Future смартфонининг асосий ўзига хослиги экран ёнларида ромнинг деярли йўқлигида. Чеккалари қайрилган учинчи авлод 2.5D Gorilla шишасининг қўллангани эса унинг янада чиройли кўринишини таъминлади. Ulefone`нинг тасдиқлашича, смартфон корпуси алюмин ва титан аралашмасидан тайёрланган, бироқ унинг дизайни ўзиники эмас. Смартфоннинг қайси машҳур бренд услубида ишлаб чиқилганини эса бир қарашда билиш мумкин.

Ulefone Future 5,5 дюймли IPS-дисплей билан таъминланган бўлиб, пикселлар сиғими 1920х1080 нуқтага тенг. Ичига эса 2 ГГц частотали саккизта ядро ва Mali-T860 график тезлаткичли MediaTek Helio P10 процессори ўрнатилган. Тезкор хотира ҳажми 4 Гбайтни, ички хотира эса 32 Гбайтни ташкил этади. Шунингдек, 128 Гбайтгача сиғимли microSD картаси учун слот мавжуд. Асосий камера — 16 мегапикселли 0,1 сонияда фокусланадиган фазавий автофокусли Samsung S5K3P3 модулидан ташкил топган. Олд камера — 5 Мп.

Дактилоскопик сканер ҳам мавжуд бўлиб, у ён томонга, асосий тугманинг остига жойлаштирилган. Ишлаб чиқарувчининг маълумотига кўра, бармоқ изи сенсори 0,1 сонияда ишлайди. Икки диапазонли Wi-Fi ва Bluetooth 4.0 симсиз алоқа модуллари, 3000 мАсоат сиғимли аккумулятори мавжуд. Android 6.0 Marshmallow операцион тизим асосида ишлайдиган смартфон яқин орада 270 доллардан савдога чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!