Ulefone Power: 6050 мАс батареяга эга 180 долларлик смартфон

Ulefone Power: 6050 мАс батареяга эга 180 долларлик смартфон

Кўплаб Хитой ишлаб чиқарувчилари ўзларининг арзон нархли маҳсулотлари билан А синфига мансуб брендларни доғда қолдиришда давом этмоқда. Хитой муҳандисларининг навбатдаги шов-шувли маҳсулоти — Ulefone Power смартфонининг асосий ютуғи 6050 мАс сиғимли аккумулятори ва тезкор қувватлаш тизимига эгалигидир.

Ишлаб чиқарувчилар смартфоннинг суҳбат режимида 63 соат, кутиш режимида эса 75 кун ишлашига ваъда бермоқда. Смартфон 5,5 дюймли FullHD ҳамда қирралари эгилган Corning Gorilla Glass 3 2.5D шишаси билан таъминланган.

Қобиқлари остига саккиз ядроли 1,3 ГГц, 3 Гб тезкор ҳамда 16 Гб доимий хотирани ўзида мужассамлаштирган MediaTek MT6753 процессори жойланган. Шунингдек, смартфон MicroSD учун чиқиш слотига ҳам эга. 13 мегапикселли асосий камерага f/1.8 диафрагмали Sony IMX214 модули қўлланилган бўлса, олд камера 5 Мп ҳажмдаги тасвирларни олиш имконига эга. Орқа камера остига эса бармоқ сканери ўрнатилган. Wi-Fi ва Bluetooth стандартларидан ташқари, ИК-портдан турли мақсадларда, масалан, универсал бошқарув пульти сифатида фойдаланиш мумкин.

Смартфон келгусида 6.0 Marshmallow`ни юклаб олиш имкони эга Android 5.1 операцион системаси асосида ишлайди. Янги маҳсулот қора, оқ ва ёғочсимон кўринишларда сотувга чиқарилади.

Хитой интернет-дўконларида смартфон баҳоси 180 долларни ташкил этмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!