Ulefone Power Armor 13 – рекорд аккумуляторли «ўлдириб бўлмас» смартфон! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1057
  •  08.07.2021 13:55

Ulefone Power Armor 13 – рекорд аккумуляторли «ўлдириб бўлмас» смартфон! (+видео)

Корпуси мустаҳкам ҳимояланган смартфонлари билан танилган Ulefone компанияси яқинда ҳарбий ҳимоя ва NFC модулли «ўлмас» Armor 8 Pro смартфонини (видеоси) атиги 170 доллардан сотувга чиқарган эди. Унинг Armor 11 5G русумли телефони эса – пентакамера ва «тунги нигоҳ»ли, «ўлдириб бўлмас» илк 5G-смартфон бўлиб, биз унинг ҳам видеосини чиқарганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Хитойнинг бу «ўлмас» смартфони iPhone 12 ва Xiaomi Mi 10 Ultra’ни мағлуб этди! («жонли» видео)

 Компания булардан ташқари Ulefone Power Armor 13 моделини ҳам тақдим этган; унинг асосий ўзига хослиги – дунёдаги энг сиғимдор, яъни нақ 13 200 мА/соатлик аккумуляторга эга эканлигидир. Уни 33 ваттлик технология асосида тезкор қувватлаш мумкин, симсиз усулда эса 15 ваттлик заряд олишга қодир. Булардан ташқари, мазкур «ўлмас» смартфон бошқа гаджетларни 5 ваттлик қувват билан симсиз усулда зарядлай олади.

Ulefone Power Armor 13 смартфонининг «электрон юраги» сифатида MediaTek Helio G95 процессори танланган. Ишлаб чиқарувчи уни тегишлича 8/256 гигабайтлик тезкор/доимий хотира билан таъминлаган. Қурилма экранининг ўлчами диагоналига 6,81 дюймни ташкил этади, тасвир узатиш аниқлиги эса FullHD+ форматида. Android 11 операцион тизими бошқаруви остида ишловчи бу смартфоннинг бош камерасида асосий сенсор 48 мегапикселлик аниқликка эга.

ЎҚИНГ: Қуввати 32 кунга етувчи, квадрокамерали ва «ўлдириб бўлмас» бу смартфонни текинга ҳам олиш мумкин!

Батареясидан ташқари, Power Armor 13 моделининг корпуси ҳам бақувват: IP69K сертификатидан ташқари, уни АҚШнинг MIL-STD-810G ҳарбий стандартига кўра ҳам ҳимоялашган. Смартфон сув остида ҳам, юқори босим остида қайноқ сув билан ювганда ҳам «жон сақлай» олади. Корпуси тирнашлар ва зарбаларга чидамли бўлгани боис, 1,5 метргача баландликдан қаттиқ юзага тушиб кетса ҳам ҳеч нарса қилмайди, демоқда Ulefone.

Ulefone Power Armor 13 смартфони бозорга июлнинг охирларида чиқарилади, нархи ҳам ўшанда аниқ бўлади.

ЎҚИНГ: Эгасига жуда узоқ хизмат қилган 5 та афсонавий смартфон. Сиз ҳам уларни ишлатганмисиз?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!