Улкан аккумуляторли Galaxy F02s ва Galaxy F12s чиқди – 122 доллардан бошланувчи смартфонлар!

  •   DiMaX
  •  1054
  •  05.04.2021 15:47

Улкан аккумуляторли Galaxy F02s ва Galaxy F12s чиқди – 122 доллардан бошланувчи смартфонлар!

Samsung компанияси Ҳиндистонда ўзининг Galaxy F02s ҳамда Galaxy F12s русумли смартфонларини намойиш қилди. Аслида булар тегишлича Galaxy A02s (Galaxy M02s) ва Galaxy A12 (Galaxy M12) қурилмаларининг қайта номланган клонларидир.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A02s/M02s'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Ҳар иккала смартфон пластик корпусга ҳамда 6,5 дюймлик PLS TFT экранга эга. Дисплейларида олд камера учун томчисимон кемтик мавжуд, тасвир аниқлиги эса 720х1600 пикселлик. Galaxy F12s моделининг дисплейи юқори – 90 герцлик частотада кадр янгиланишини қўллаб-қувватлайди.

Galaxy M02s моделини компания ўзининг Exynos 850 процессори асосида тайёрлаган бўлса, Galaxy F02s смартфонида Qualcomm Snapdragon 450 платформасини қўллаган. Иккала янги смартфонда ҳам 1 терабайтгача ҳажмли MicroSD хотира картаси учун уяча кўзда тутилган.

Galaxy F02s

Galaxy F02s бош камерасида 13 + 2 + 2 мегапикселлик, олд камерасида эса 5 мегапикселлик датчиклар қўлланган. Galaxy F12 эса квадрокамерага эга: 48 + 5 + 2 + 2 мегапикселлек сенсорлар, шунингдек селфи учун 8 мегапикселлик модул.

Смартфонлар иккита SIM-картани, 4G тармоғини, якка полосали Wi-Fi, Bluetooth 4.2 (F02s), Bluetooth 5.0 (F12) ва GNSS (GPS, ГЛОНАСС, BeiDou, GALILEO) тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Иккалови ҳам 3,5 миллиметрлик стандарт қулоқчин тирқиши ҳамда USB-C портига эга; Galaxy F12 корпусининг ён қиррасига дактилоскоп ҳам ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A12'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Galaxy F02s модели Android 10 базасидаги One UI Core 2.x график қобиғига эга бўлса, Galaxy F12 девайси Android 11 асосидаги One UI Core 3.x билан чиқарилган. Ҳар иккала смартфон 15 ваттлик тезкор қувватлана олади, лекин аккумулятор ток сиғими турлича. Galaxy F02s батареяси 5000 мА/соатлик бўлса, Galaxy F12 қурилмасида бу кўрсаткич 6000 мА/соатга тенг.

Galaxy F12

Нархлари эса, тезкор/ички хотира ҳажмидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича:

  • 3/32 гигабайтлик Galaxy F02s – 122 доллар
  • 4/64 гигабайтлик Galaxy F02s – 122 доллар – 136 доллар
  • 4/64 гигабайтлик Galaxy F12 – 150 доллар
  • 4/128 гигабайтлик Galaxy F12 – 163 доллар

Бу смартфонлардан биринчиси 9 апрелдан, иккинчи модели эса 12 апрелдан сотувга чиқади.

ЎҚИНГ: 400 долларгача бўлган смартфонлар: қайси бирини сотиб олган яхши?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!