Улкан автоном ҳаракатланадиган кемалар яратилади: Rolls-Royce ва Intel ҳамкорлиги натижа берармикан?

  •   Saroy
  •  328
  •  16.10.2018 17:28

Улкан автоном ҳаракатланадиган кемалар яратилади: Rolls-Royce ва Intel ҳамкорлиги натижа берармикан?

Rolls-Royce 2016 йилда бошлаган мустақил ишлайдиган кемалар яратиш режасининг тафсилотларини  ошкор этди. Энди маълум бўлишича, қимматбаҳо автомобил ишлаб чиқарувчи гигант юк кемаларини яратишда   Intel билан ҳамкорлик қилади. Кемалар океандан экипажсиз сузиб ўта олиши керак, яъни уни одамлар бошқармайди. Кемалар  сунъий интеллект ёрдамида навигация учун ЛИДАРлар, радиолокацион, тепловизион- ва HD-камера қурилмалари билан жиҳозланади.

ЎҚИНГ:28-ядроли Xeon ҳамда Core i: Intel янги процессорларини намойиш қилди

Кеманинг сунъий интеллекти  датчиклар тўплаган маълумотлар асосида қарор қабул қилиш учун Intel Xeon Scalable процессорлари билан ишлайди. Ушбу датчиклар кунига 1 Тбайт сиғимдаги маълумотларни йиға олади. Rolls-Royce ушбу маълумотларни Intel’нинг 3D NAND-омборида сақламоқчи, у худди кеманинг «қора қути»сига ўхшаб ишлайди.  

Яшаш хонаси бўлмагани туфайли юк бўлмаларини кенгайтириш мумкин. Ҳозирда Rolls-Royce сунъий интеллектни Япониянинг Кобе шаҳри портида ишлаётган поромда тестдан ўтказмоқда. Компания шунингдек, ўзининг сунъий интеллектига бошқа кемаларни ҳамда сувдаги ва соҳилдаги турли тўсиқларни фарқлай олишни ҳам ўргатмоқда.

ЎҚИНГ:Intel'ни ортда қолдирмоқчи бўлган бренд

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!