UltraCast: Mediatek’дан смартфон экранидаги 4К контентни телевизорга узатадиган технология

UltraCast: Mediatek’дан смартфон экранидаги 4К контентни телевизорга узатадиган технология

Асосан телеофон процессорларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Хитойнинг Mediatek компанияси смартфон/планшет экранидаги 4К контентни телевизор, монитор ва проекторга Wi-Fi стандарти орқали узатадиган UltraCast номли технологияни намойиш қилди. Янги технология Helio сериясидаги процессорлар ҳамда MediaTek 4K Ultra HDTV чипсети ўрнатилган қурилмаларда ишлаши маълум қилинган.

4PDA сайтида бкрилган хабарга кўра,  ушбу технология фаолияти учун Mediatek видео сифатини кучайтирадиган ва узатишдаги танаффусларни бартараф этадиган махсус алгоритмни ишлаб чиққан.

UltraCast очиқ платформа бўлиб, ундан келажакда смартфон, планшет ва ТВ-приставка тайёрлайдиган фирмалар, шу билан бир қаторда, рақамли телевидение билан шуғулланадиган компаниялар ҳам фойдаланишлари мумкин. Технология фойдаланувчиларга 4К контентни тақдим этиш учун кенг имкониятлар беради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!