UMS амалдаги абонентлар учун Fresh-тўпламларини жорий қилди

UMS амалдаги абонентлар учун Fresh-тўпламларини жорий қилди

Fresh-тўпламлар дақиқа, мегабайт ва SMS-хабарларни ўз ичига олган бўлиб, абонентлар тариф режалари бўйича тақдим этиладиган тўпламлар билан бир хил.

Энди UMS мобил оператори абонентлари ўз тариф режаларини янада қулай қилиб олишлари мумкин! Мазкур ойда дақиқа, МБ ёки хабарлар етмай қолдими? Тарифингизни кучайтирмоқчимисиз? Бу жуда осон, ахир қўшимча Fresh-тўпламлар ёрдамида абонент тариф режаси бўйича тўпламлар ҳажмига тенг дақиқа, МБ ва  SMS-хабарларга эга бўлиши мумкин! Энг асосийси, бундай тўпламнинг нархи тариф режаси абонент тўловидан 10%га арзон!

ЎҚИНГ: UMS'га ер участкалари аукционсиз берилади ва божхона тўловларидан озод этилади

Оддий мисол. UMS абоненти “Қулай” тариф режасидан фойдаланади. 42 000 сўм эвазига унга ҳар ой 2 000 МБ, 1 000 дақиқа ва 1 000 SMS тақдим этилади. Энди абонент хоҳлаган пайтда Fresh-тўпламни фаоллаштириб, 37 000 сўм эвазига ҳудду шунча МБ, дақиқа ва SMSни қўлга киритиши мумкин.

Fresh-тўпламлар “Ёрқин”, “Chilla Lite”, “Асосий”, “Стандарт”, “Оптимал”, “Оптимал+”, “Chilla”, “Қулай”, “Қулай+”, “Премиал”, “Идеал”, “VIP” тариф режаларини учун тақдим этилади. Тўпламни фаоллаштириш коди – *301#.

Тўпламларни амал қилиш муддати 30 кунни ташкил қилади. Ой давомида фаоллаштириш мумкин бўлган тўпламлар сони чекланмаган.

Аввалроқ UMS компанияси «Welcome» акцияси бошланганлигини эълон қилганди. Унга кўра, компаниянинг у ёки бу тариф режасига уланган абонентлар 2 ой давомида ҳар ой 5000 МБгача бонусга эга бўлишади.

Омадингизни синаб кўринг!

Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети - Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб ушбу видео остига изоҳ ёзиб, ёқди тугмасига боссангиз кифоя. Ғолиб сайтимизнинг фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!