UMS бирйўла иккита янги тариф режасини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  3558
  •  07.03.2018 18:32

UMS бирйўла иккита янги тариф режасини тақдим этди

Ўзбекистон уяли алоқа операторлари абонентларга турли қулайликлар тақдим этишдан, янги тариф режалари ишлаб чиқишдан чарчамаяптилар. Жумладан, UMS компанияси муҳтарама аёллар байрами арафасида – 2018 йилнинг 7 март куни бирйўла иккита қулай тариф режасини эълон қилди.

ЎҚИНГ: UMS: Мижозлар ҳисобидаги маблағлар ноўрин сарфланиши уларнинг эътиборсизлиги туфайли юзага келади

Ушбу тариф режалари «Optimal» ҳамда «Optimal+» деб номланган бўлиб, абонентлар ўзларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда улардан бирига уланишлари мумкин.

«Optimal» тариф режаси кўпроқ қўнғироқ қиладиган кишилар учун жуда қулай. Унда абонентга ҳар ойда Ўзбекистон бўйича чиқувчи қўнғироқлар учун 600 дақиқа, 1000 мегабайт интернет-трафик, 600 SMS-хабар тақдим этилади.

Кўпроқ интернетдан фойдаланадиган абонентлар учун эса «Optimal+» янги тариф режаси мос. Унда мижозларга ҳар ойда нақ 1600 мегабайт ҳажмида интернет-трафик ажратилади! Шунингдек, Ўзбекистон бўйича чиқувчи қўнғироқлар учун 200 дақиқа ҳамда 200 SMS-хабар ҳам тақдим этилади.

Ойлик абонент тўлови эса ҳар иккала тариф режасида ҳам бир хил – 33 000 сўмга тенг.

Батафсил маълумотни оператор сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!