UMS’дан яна хушхабар: навбатдаги янги тариф жуфтлиги!

  •   DiMaX
  •  4633
  •  16.03.2018 14:13

UMS’дан яна хушхабар: навбатдаги янги тариф жуфтлиги!

Бу йилнинг баҳори Ўзбекистондаги уяли алоқа операторлари учун сермаҳсул келмоқда. Масалан, Universal Mobile Systems (UMS) компанияси яқиндагина олти кун ичида тўртта янги тариф жорий этган эди.

ЎҚИНГ: Хушхабар: UMS яна бирданига иккита янги тариф чиқарди!

Бугун – 2018 йилнинг 16 мартида ушбу оператор яна бир жуфт янги тариф режасини эълон қилди. Булар – «Қулай» ҳамда «Қулай+» деб номланувчи тариф режаларидир.

«Қулай» тариф режаси фаол суҳбат қиладиган абонентларга мос келади. Унда ойига Ўзбекистон бўйича чиқувчи қўнғироқлар учун 800 дақиқа, 1200 МБ ҳажмида интернет-трафик ҳамда 800 та SMS-хабар тақдим этилади.

ЎҚИНГ: UMS ва Samsung акцияси: смартфон харид қилиб, совғага эга бўлинг!

Иккинчиси – «Қулай+» тариф режасида эса абонентларнинг интернетдан фойдаланиш имкониятларига кўпроқ эътибор берилган. Унда мижозларга ҳар ойда 2000 мегабайт ҳажмида трафик, шунингдек, Ўзбекистон бўйича чиқувчи қўнғироқлар учун 400 дақиқа ва 400 та SMS-хабар ҳам ажратилади.

Ҳар иккала тариф режасида абонент тўлови ойига 42 000 сўмни ташкил этади. «Қулай» ва «Қулай+» тариф режалари ҳақида батафсил маълумот олиш ва уларнинг шартлари билан танишиш учун UMS компанияси сайтига киришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: UMS шу баҳордаёқ яна еттита тариф чиқармоқчи!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.