UMS ICT Expo 2016 кўргазмасида юқори тезликдаги “тўртинчи авлод” мобил Интернетини тақдим этади

UMS ICT Expo 2016 кўргазмасида юқори тезликдаги “тўртинчи авлод” мобил Интернетини тақдим этади

ICT Expo 2016 кўргазмаси 21-23 сентябрь кунлари пойтахтдаги «Кўргазма савдо маркази» кўргазмалар комплексида бўлиб ўтади.

ICTWEEK 2016 АКТ ҳафталиги доирасида ўтказилаётган ушбу тадбир соҳа ютуқларини намоён қилиш, ишбилармонлик доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро қулай ҳамкорликни йўлга қўйиш, АКТ маҳсулотлар ва хизматлари фойдаланувчилари билан тескари алоқани кенгайтиришга хизмат қилади.

UMS мобил оператори ушбу кўргазмада илк бор иштирок этади ҳамда кенг оммага 4G LTE мобил Интернети имкониятларини ҳамда бир қатор мобил алоқа маҳсулотлари ва хизматларини намойиш қилади.

– Кўргазмада асосий эътиборни 4G LTE Интернетига қаратганимиз остида катта маъно бор, – деди UMS МЧЖ тижорат директори Сайёджон Маткаримов. – UMSdata-оператор сифатида Ўзбекистон мобил алоқа бозорига энг юксак технологияларни татбиқ этишга, замонавий телекоммуникация сервисларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга интилади. Ушбу мақсадларда 2016 йил 20 июнь куни компания Тошкент шаҳрида 4G LTE – “тўртинчи авлод” мобил Интернетини ишга туширди. Тармоқ бутун шаҳарни қамраб олди ҳамда ундан 4G тармоғида ишлай оладиган мобил қурилмаларга эга ҳар бир абонент хеч бир ортиқча шартларсиз фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

UMSнинг 4G LTE тармоғида энг юқори тезлик 70 Мбит/cгача чиқиши мумкин. Унинг ёрдамида HD-видеоларни кўриш, катта ҳажмдаги маълумотларни кўчириб олиш ва юклаш, Интернетдаги “оғир” файллар билан ишлаш, вебинар ва видеоконференцияларда иштирок этиш, энг юқори тезликни ҳамда алоқанинг аъло сифатини талаб этувчи ҳаракатларни бажариш мумкин. Бу ва бошқа кўплаб имкониятлар ICT Expo 2016 кўргазмаси доирасида намойиш этилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!