UMS “ICTEXPO 2016” кўргазмасига ташриф буюрган абонентларга 500 Мб бонус тақдим қилади

UMS “ICTEXPO 2016” кўргазмасига ташриф буюрган абонентларга 500 Мб бонус тақдим қилади

UMS’нинг расмий сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, мобил оператор UMS “ICTEXPO 2016” кўргазмасига ташриф буюрган барча абонентларга (янги ёки амалдаги) 500 Мб миқдорида бонус тақдим этади.

Бонусни қўлга киритиш учун абонент UMS’нинг кўргазма стенди фонида расмга тушиши, ушбу расмни Facebook’даги ўз саҳифасида эълон қилиши, UMS’нинг Facebook’даги  саҳифасига ва мазкур бонус танловига бағишланган “Бонус Like” публикациясига лайк босиши талаб этилади. Шундан кейин “Бонус Like” публикациясини улашиб, ундаги изоҳда “Выбираю 4G от UMS!” шарҳини қолдириш керак. Юқоридаги шартларни бажарган абонентларга махсус купон берилади ва ушбу купон орқали UMS’нинг 500 Мб бонусига эга бўлиш мумкин бўлади.

Бонус шартлари ва бошқа тафсилотлар билан мобил операторнинг сайтида танишиб чиқиш мумкин.

Акция 21-23 сентябрь кунлари “Ўзкўргазма Савдо Маркази” ва UMS’нинг расмий офисларида ўтказилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!