UMS жамоаси – Samarkand Half Marathon иштирокчиси

  •   DiMaX
  •  218
  •  01.11.2019 16:56

UMS жамоаси – Samarkand Half Marathon иштирокчиси

Юртимизда уяли алоқа компаниялари жамиятнинг ижтимоий ҳаётида ҳам фаол қатнашиб келишмоқда. UMS мобил оператори 2019 йилнинг 1–3 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Samarkand Half Marathon Биринчи халқаро хайрия ярим марафонининг ҳамкори ва иштирокчисига айланди.

ЎҚИНГ: UMS ва Huawei ўзаро 150 миллион долларлик Меморандум имзолади

Компания корпоратив ижтимоий масъулияти доирасида таълим ва инклюзив (имконияти чекланган инсонларга муносиб шароит яратиш бўйича) ижтимоий лойиҳаларга катта эътибор қаратмоқда. Хусусан, Халқ таълими вазирлиги билан самарали ҳамкорлик ўрнатилган, ўқитувчилар учун тариф режалари жорий қилинди, бир қатор таълим сайтларига бепул кириш имконияти пайдо бўлди. UMS Khan Academy O‘zbek таълим платформасининг йирик ҳамкорларидан биридир. Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ва фахрийлар учун тарифлар амал қилмоқда.

Samarkand Half Marathon – UMS жамоаси қўллаб-қувватлаётган навбатдаги лойиҳадир. Унинг асосий мақсади – жамоатчилик эътиборини маданият ва санъат объектларидаги инклюзивлик муаммосига қаратиш, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзи ва спорт туризмини ривожлантиришдан иборат. У Ўзбекистон Республикаси Мадания вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда бир қатор ташкилотлар томонидан ташқил қилинмоқда.

– UMS компанияси хайрия ёрдамини кўрсатган ҳолда тадбир ташкилотчиларини қўллаб-қувватламоқда. Зеро алоҳида эҳтиёжларга эга инсонларга тенг имкониятлар яратиш мақсади бизнинг ниятларимизга мос келади. Марафондаги «Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!», «Биз бефарқ эмасмиз!», «Бугунги асосий мақсадимиз – эзгу ишлар!» шиорларимиз ҳам компаниянинг ижтимоий сиёсатини намоён қилиб туради», – дейди «UMS» МЧЖ Жамоатчилик билан алоқалар гуруҳи раҳбари Альбина Гайсина.

Ярим марафон 1-2 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган бир қатор тадбирларни – инклюзивлик мавзусига бағишланган конференциялар, лекциялар, маҳорат мактаблари, кўргазмани ўз ичига олган. 3 ноябрь куни эса лойиҳанинг юзлаб иштирокчилари, шу жумладан имконияти чекланган инсонлар, 2, 10 ва 21 километрлик масофага югуришда иштирок этишади. UMS раҳбарияти ва компаниянинг турли хил бўлинмалари ходимларидан ташкил топган терма жамоа ҳам югуришда қатнашади.

UMS’нинг Samarkand Half Marathon’даги фаолликларини компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Барча операторлар интернет пакетлари нархларини битта жойда таққослаймиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!