UMS’нинг барча USSD-кодларини билиб олинг! (Тўлиқ рўйхат)

  •   DiMaX
  •  532978
  •  31.05.2018 08:26

UMS’нинг барча USSD-кодларини билиб олинг! (Тўлиқ рўйхат)

Уяли алоқа операторларининг мижозлари уларнинг айрим хизматларидан фойдаланиш, бирор тарифга ўтиш ёки тегишли маълумотларни олиш учун USSD-сўров усулини қўллашади. Аммо абонентларнинг аксарияти USSD-кодларнинг икки-учтасинигина билади, холос.

ЎҚИНГ: Мобил операторларимизнинг ижтимоий тармоқлардаги кўрсаткичлари қанақа?

Шуни инобатга олиб, Universal Mobile Systems (UMS) алоқа оператори ўз мижозлари учун USSD-кодларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди. Келинг, уларни тегишли бўлимлар бўйича кўриб чиқамиз.

Умумийлари:

*100# – балансни текшириш ва тариф режаси бўйича лимитларни билиш;

*102# – барча турдаги Интернет-тўпламлар қолдиғини текшириш;

*102*0# – бонусли Интернет-тўпламларни текшириш;

*103# – дақиқалар тўпламларини текшириш;

*103*0# – бонусли дақиқалар тўпламларини текшириш;

*104# – SMS-тўпламларни текшириш;

*104*0# – бонусли SMS-тўпламларни текшириш;

*111# – хизматларни ёқиш ва ўчириш учун мобил портал.

Фойдалилари:

*111*0*1# – хизмат кўрсатиш тили сифатида ўзбек тилини танлаш;

*111*0*2# – хизмат кўрсатиш тили сифатида рус тилини танлаш;

*140# – ёқилган хизматларни билиш;

*150# – ўз рақамини билиш;

*151# – абонент номига қайси рақамлар олинганини билиш;

*111*025# – мазкур ойдаги ҳаражатларни билиш.

*111*013# – «Сизга қўнғироқ қилишди» хизмати ҳолатини билиш;

*111*0131# – «Сизга қўнғироқ қилишди» хизматини ёқиш;

*111*0130# – «Сизга қўнғироқ қилишди» хизматини ўчириш.

*110*9989ХХХХХХХX# – Ўзбекистон уяли алоқа операторлари абонентларига «Менга қўнғироқ қилинг» илтимосини юбориш (Х ўрнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги абонент рақамини кўрсатиш керак).

*111*0101# – ўз рақамини яшириш (аниқланмайдиган қилиш);

*111*0100# – ўз рақамини очиш (аниқланадиган қилиш);

#9989ХХХХХХХХ – яширин рақам қилиб қўнғироқ қилиш (Х ўрнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги абонент рақамини кўрсатиш мумкин).

ЎҚИНГ: UMS акцияси: катта ҳажмли кунлик интернет-тўпламлар!

Интернет:

*111*011# – «Мобил Интернет» хизмати ҳолатини текшириш (хизмат аввалдан ёқилган бўлади);

*111*0010# – «Мобил Интернет» хизматини ўчириш;

*111*0001# – «Мобил Интернет» хизматини ёқиш (агар аввал ўчирилган бўлса);

*111*021# – автоматик Интернет созламаларини олиш.

*222# – 4G LTE хизмати ҳолатини билиш ва бошқариш.

Интернет хизматларини ёқиш кодлари:

*102*X# – ойлик Интернет-тўпламларни улаш (Х ўрнига керакли МБ ҳажмини кўрсатиш лозим: 300, 500, 1000, 2000, 3000, 5000, 10000, 20000, 30000, 50000);

*105*X# – ҳафталик Интернет-тўпламларни улаш (Х ўрнига керакли МБ ҳажмини кўрсатиш лозим: 100, 200, 300);

*102*X# – кунлик Интернет-тўпламларни улаш (Х ўрнига керакли МБ ҳажмини кўрсатиш лозим: 50, 100);

*102*1*X# – катта ҳажмдаги кунлик Интернет-тўпламлар (Х ўрнига керакли МБ ҳажмини кўрсатиш лозим: 500, 1000, 2000, 3000, 5000, 10000);

*202*X# – ҳар ой автоматик тарзда белгиланиб борадиган OnNet тўпламларини ёқиш (Х ўрнига керакли МБ ҳажмини кўрсатиш лозим: 300, 500, 1000, 2000, 3000, 5000, 10000);

*203*X# – тунги ойлик Интернет-тўпламларни ёқиш (Х ўрнига керакли МБ ҳажмини кўрсатиш лозим: 1000, 2000, 3000, 5000, 10000, 20000, 50000);

*200*1*1# – 1 тунга UNLIM Интернет;

*200*7*1# – 7 тунга UNLIM Интернет;

*200*30*1# – 30 тунга UNLIM Интернет;

*200*X# – тунги UNLIM Интернет ҳолатини текшириш (Х ўрнига неча тун эканлигини кўрсатиш лозим: 1, 7 ёки 30);

*200*0# – тунги UNLIM Интернетни ўчириш (Ечиб олинган маблағлар қайтариб берилмайди!)

ЎҚИНГ: UMS’дан янги акция: «Плюсда бўлинг!»

Дақиқалар:

*103*X# – Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун ойлик дақиқалар тўплами (Х ўрнига керакли дақиқалар ҳажмини кўрсатиш лозим: 120, 180, 300);

*166# – тармоқ ичида VIP суҳбат учун «Супер 0» хизматини ёқиш.

SMS-хабарлар:

*104*X# – ойлик SMS-тўпламлар (Х ўрнига керакли SMS-хабарлар ҳажмини кўрсатиш лозим: 100, 300);

*204*50# – Фарғона водийси учун автоматик тарзда узаядиган OnNet SMS-тўпламини ёқиш.

Айрим тариф режалари:

*111*100# – «Connect»;

*111*114# – «Асосий»;

*111*117# – «Стандарт»;

*111*119# – «Оптимал»;

*111*121# – «Оптимал+»;

*111*124# – «Қулай»;

*111*127# – «Қулай+»;

*111*130# – «Премиал»;

*111*135# – «Идеал»;

*111*141# – «VIP».

Таъкидлаб ўтиш керакки, UMS алоқа оператори ушбу кодлар орқали фойдаланиладиган хизматларнинг пулли ёки бепул эканини бу рўйхатида маълум қилмаган.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!