UMS номи ўчади. Ўрнига Mobiuz келади!

UMS номи ўчади. Ўрнига Mobiuz келади!

UMS ребрендинг (савдо белгисини/номини ўзгартириш) қилади ва 2019 йилда Mobiuz савдо белгиси остида фаолият олиб боради. Ребрендинг ишлари декабрь ойида, компания номини танлаш, бренд рангларини ва бошқа белгиларни яратишдан бошланди. Ребрендинг босқичма-босқич амалга оширилади. Бу қадамлар компания брендини «софлаштириш», жамиятга компаниянинг янги қадриятларини етказишга хизмат қилади. Янги образ компанияни янада танитиш ва унинг янги имижини яратишга ҳам кўмак беради. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинди.

Шунингдек, компания жорий фаолияти билан бир қаторда давлат хизматлари операторига айланиб, ҳукумат мобил алоқаси ва криптографик ҳимояланган илк миллий UzChat мессенжерини жорий қилмоқда.

ЎҚИНГ: UMS’нинг барча USSD-кодларини билиб олинг! (Тўлиқ рўйхат)

Бундан ташқари, UMS платформасида Лойиҳа бошқаруви ягона миллий ахборот тизими, давлат сектори учун блокчейн ечимлар, аҳоли учун рақамлаштирилган давлат хизматлари яратилмоқда. Бу эса электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш, давлат бошқарувига ахборот тизимларини жорий қилиш, бу соҳада ягона давлат сиёсатини олиб боришга хизмат қилади.

Манбада 2019 йил UMS мобил оператори учун амалий ўзгаришлар даврига айланиши, бу эса компания абонентлари ва мижозларига фақат ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланмоқда. Шунингдек, «UMS» МЧЖ давлат хизматлари оператори сифатида аҳолининг рақамли хизматлар, юқори тезликдаги Интернет ва оммапоб сервисларга бўлган эҳтиёжини максимал тарзда қондиришга бел боғламоқчи.

ЎҚИНГ: Президент қарори билан UMS эгаси ўзгарди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!