UMS номи ўчяпти, Mobiuz’ни қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  4633
  •  29.11.2019 12:22

UMS номи ўчяпти, Mobiuz’ни қарши олинг!

Universal Mobile Systems (UMS) уяли алоқа оператори ўз номини ўзгартириши ҳақида биз 2018 йилнинг декабридаёқ хабар берган эдик. Ниҳоят, компания шу ребрендингни амалга ошириш санасини белгилади.

ЎҚИНГ: Президент қарори билан UMS эгаси ўзгарди

Таниқли блогер Умид Ғафуровнинг ўз Фейсбук профилида эълон қилишича, UMS оператори тақдимотга таклифнома жўнатмоқда. Таклифнома ҳам оддий эмаас – қизил рангли махсус қутичага солинган, ёнига плед ва электрон китоб ўқигич – букридер ҳам қўшилган.

Операторнинг янги номи Mobiuz бўлиши маълум. Таклифномага кўра, ребрендингга бағишланган тадбир 2 декабрга белгиланган. Бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатинг.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!