UMS сайёҳлар учун тариф режаларини ишга туширди

  •   DiMaX
  •  1287
  •  31.03.2018 13:28

UMS сайёҳлар учун тариф режаларини ишга туширди

UMS мобил оператори уяли алоқа операторлари ўртасида биринчи бўлиб Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий туристлар учун махсус тариф режаларини тижорий фойдаланишга топширди. Янги тариф режалари компаниянинг расмий ҳамкори Uzbekistan Pass онлайн сервисининг очилиш маросимида тақдим этилди.

ЎҚИНГ: Хушхабар: UMS энди бирданига учта янги тариф режасини ишга туширди!

Ўзбекистонда туристик соҳани жадал ривожлантириш учун кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Uzbekistan Pass онлайн сервисининг ишга турилиши ҳам ушбу ислоҳотларнинг ёрқин кўринишидир. Мазкур сервис меҳмонхоналарга олдиндан буюртма бериш, туристик маршрутларни танлаш, авиачипталар ва темир йўл чипталари, турпакетларни онлайн тарзда харид қилиш, трансфер хизматлари ва автотранспортни ижарага олиш, дисконт (чегирмалар) дастури, куну тун туристларни қўллаб-қувватлаш каби хизматларни ўз ичига олган.

UMS уяли алоқа оператори Uzbekistan Pass сервисининг расмий ҳамкорларидан биридир. Бу бежиз эмас, зеро, хорижий меҳмонлар учун барча шарт-шароитларни яратиш мобил алоқа соҳасига ҳам бевосита боғлиқ. UMS мобил оператори юртимизга келган ҳар бир меҳмон сафари якунлангунга қадар ўзини қулай ҳис қилишидан манфаатдор. Халқаро тажриба ҳамда миллий туристик бозор эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, компания хорижий сайёҳлар учун махсус тариф режаларини ишлаб чиқди. Уларга 30 мартдан бошлаб уланиш очилган, бунинг учун чет эл фуқаролари ўз паспортларининг асл нусхасини ва унга Ўзбекистонга кириб келганликларини тасдиқловчи чегара хизмати томонидан қўйилган қайдини тақдим этишлари керак, холос. Тариф режаларига уланган кундан бошлаб 30 кун ичида улардан фойдаланиш мумкин.

ЎҚИНГ: UMS ва Samsung акциясида янги хушхабарлар бор!

Туристик тариф режаларидан биринчиси – «Uzbekistan Pass 2000» тарифи бўлиб, у 2000 мегабайт ва 50 дақиқани ўз ичига олган. Унинг абонент тўлови атиги 21 минг сўм. Иккинчи тариф режаси – «Uzbekistan Pass 5000» бўйича эса 42 минг сўм эвазига 5000 мегабайт ва 100 дақиқа берилади.

UMS’нинг туристик тариф режалари абонентлари «Uzbekistan Pass» мобил иловасидан фойдаланаётганларида Интернет учун ҳақ олинмайди.

Бундан ташқари, «Uzbekistan Pass 2000» ва «Uzbekistan Pass 5000» фойданувчилари алоҳида дақиқа ва Интернет тўпламларини улашлари, халқаро йўналишларда қўнғироқ қилишлари мумкин.

ЎҚИНГ: UMS корпоратив мижозлари қандай қулайликларга эга?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.