UMS ва Khan Academy O‘zbek узоқ муддатли ҳамкорликни бошлади

  •   DiMaX
  •  584
  •  19.10.2019 09:28

UMS ва Khan Academy O‘zbek узоқ муддатли ҳамкорликни бошлади

2019 йил 18 октябрь куни Khan Academy O‘zbek – мамлакатимиздаги биринчи онлайн таълим платформасининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди. UMS мобил оператори ушбу онлайн таълим платформасининг расмий ҳамкорига айланди.

ЎҚИНГ: Ўқитувчилар UMSнинг имтиёзли мобил алоқасидан фойдаланиши мумкин

UMS компанияси Ўзбекистонда таълим соҳасини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда: бу борада Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорлик ҳақида келишув имзоланди, ўқитувчилар учун махсус имтиёзли тариф режалар жорий қилинди, бир қатор ахборот-таълим ресурсларига мегабайтларни сарфламасдан кириш имконияти яратилди.

Бу орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг учинчи ташаббусини, яъни аҳоли ва ёшлар компьютер технологиялари ҳамда Интернетдан самарали фойдаланишини ташкил этиш масаласини рўёбга чиқаришда амалий натижаларга эришилмоқда.

Компания бошлаган йўлини давом эттирар экан, Khan Academy O‘zbek билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Мақсад – мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодга дунё стандартларига мос қўшимча бепул масовафий таълим олишга кўмаклашишдан иборат. Шунингдек, платформа давлат тили ҳақидаги қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллиги арафасида ишга тушганлиги бежиздан эмас – у ўзбек тили мақомини янада ошиширишга хизмат қилади.

Khan Academy Uzbek – «Bilim Onlayn» ННМнинг Ўзбекистонда амалга ошираётган лойиҳаси. У Khan Academy халқаро бепул таълим платформасини ўзбек тилига ўгиришга қаратилган. Минглаб мультимедиа материаллари – математика, тарих, физика, кимё ва бошқа кўплаб фанлардан лекциялар давлат тилига таржима қилинмоқда ва бепул фойдаланиш учун тақдим этилмоқда. Лойиҳага Ўзбекистонлик ва чет эллик ўнлаб хайрихоҳлар жалб қилинган.

«Khan Academy O‘zbek билан ҳамкорлик – UMS мобил операторининг корпоратив ижтимоий жавобгарлик лойиҳасидир. Биз платформага молиявий ёрдам кўрсатмоқдамиз. Бундан ташқари, барча UMS абонентлари ушбу платформадан фойдаланаётганда мобил интернет трафиги сарфланмаслиги таъминланади. Мамлакатимиз келажаги бўлган ёшларнинг билимларини оширишда бевосита иштирок этаётганимиздан жуда ҳам мамнунмиз», – дея таъкидлади «UMS» МЧЖ Тижорат директори Лола Филатова.

ЎҚИНГ: UMS ахборот-таълим ресурсларидан имтиёзли фойдаланиш имконини яратди

Платформадан ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай жойда (хоҳ бу шаҳар ёки чекка қишлоқ бўлсин) фойдаланиш мумкин. Билим олишни хоҳлаган ҳар қандай инсон тизимдан рўйхатдан ўтиши ва фойдаланишни бошлаши мумкин. Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, платформа таълим муассасаларида ўқиётган болалар фанларни ўзлаштиришига катта ёрдам бериб келмоқда. Энг муҳим жиҳати эса – у фойдаланувчилар учун ҳар доим бепул бўлган ва бепул бўлиб қолади.

«Khan Academy O‘zbek лойиҳаси устида ишни бошлаганимизда жамиятнинг бундан таълимга катта қизиқиш билдираётганлигини ва мамлакатимиз учун долзарблигини тушундик. Йирик ҳамкорларимиз орасида UMS оператори борлигидан жуда ҳам мамнунмиз. Компания лойиҳага катта қизиқиш билдирди ва шунга яраша қўллаб-қувватлашни бошлади. Барча ҳамкорларимиз – давлат ташкилотлари, молиявий, тижорат тузилмалари, жисмоний шахслар билан биргаликда катта натижаларга эришишимизга ишончимиз комил», – деди Khan Academy Uzbek лойиҳаси асосчиси Ботир Орифжонов.

Айтиб ўтиш жоизки, UMS компанияси давлатимиз раҳбарининг учинчи ташаббуси ҳамда «UMS» МЧЖни 2019-2021 йилларда ривожлантириш Концепцияси доирасида аҳолини сифатли Интернет билан таъминлаш лойиҳалари устида иш олиб бормоқда. Khan Academy Uzbek платформасини қўллаб-қувватлаш ҳам бу ишларнинг узвий қисми бўлиб, ўқув жараёнларига замонавий технологияларни жорий қилишни жадаллаштиради.

ЎҚИНГ: UMS ва Huawei ўзаро 150 миллион долларлик Меморандум имзолади