Умуман кутилмаган 5G-смартфон – Redmi Note 9T ҳам сертификациядан ўтди!

  •   DiMaX
  •  730
  •  18.11.2020 10:13

Умуман кутилмаган 5G-смартфон – Redmi Note 9T ҳам сертификациядан ўтди!

Xiaomi корпорацияси 24 ноябрь куни ўз юртида арзончи брендининг учта смартфонини тақдим этиши, уларнинг хусусиятлари ва нархлари ҳақида ёзган эдик. Булардан иккитаси – Redmi Note 9 5G ҳамда Redmi Note 9 Pro 5G моделлари, номидан англашилиб турганидек, бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. Лекин ушбу туркумдаги яна битта янги гаджет эса 4G-смартфон бўлиб, техник жиҳатлари ва модел номи ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Redmi Note 10 хусусиятлари ва «жонли» расмларини TENAA фош этди!

Энди маълум бўлишича, Redmi Note 9 5G смартфони бошқа ном билан – Redmi Note 9T модели сифатида глобал бозорга ҳам чиқарилади. У аллақачон АҚШнинг Федерал алоқа комиссияси (Federal Communications Commission, қисқартмаси – FCC) сертификатини олган.

Ушбу нуфузли ташкилот маълумотлар базасида аниқланишича, Redmi Note 9T смартфони NFC модулига, Bluetooth ҳамда Wi-Fi (2,4 ГГц + 5 ГГц) адаптерларига эга. Шунингдек, қурилма энг янги – MIUI 12 график қобиғи билан тақдим этилиши ҳам маълум бўлган.

Redmi Note 9T модели, бундан ташқари, Ҳиндистоннинг мобил қурилмалар IMEI-кодларини ҳисобга олувчи CEIR ташкилоти маълумотлар базасида ҳам пайдо бўлган. У ердаги ёзувларга кўра, смартфон диагоналига 6,53 дюймлик IPS-экран билан жиҳозланган. Унинг аккумулятори 5000 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлиб, 22,5 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади. Мазкур девайснинг селфи-камераси 13 мегпикселлик бўлиб, бош камераси 48 мегапикселлик асосий датчикка эга.

ЎҚИНГ: Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларини 22 ноябргача арзонроқ олса бўлади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!