Умуман кутилмаган Windows 20 тизимини видеода кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1230
  •  30.04.2020 12:47

Умуман кутилмаган Windows 20 тизимини видеода кўрамиз!

Microsoft корпорацияси эски версиялардаги компьютерлар эгаларини янги – Windows 10 тизимига ўтишга мажбурлашнинг антиқа йўлини топган. Шу билан бирга, у ҳозирда Windows 10X операцион тизим талқини устида ишламоқда.

ЎҚИНГ: Windows 10 ўрнатгандан сўнг қилиш шарт бўлган 7 иш

Камер Кан Авдан (Kamer Kaan Avdan) исмли дизайнер эса Windows’нинг ундан кейинги версияси қанақа бўлишини фантазия қилиб кўрди. Операцион тизимнинг янги дизайни концептини у Windows 20 деб номлаган ва видеолавҳа тарзида тайёрлаб, ўзининг YouTube-каналида эълон қилган.

Дизайнер кўрсатган концепт видеода тасвирланишича, Windows 20 тизимида вазифалар панелини фойдаланувчининг ўзи тўлиқ созлай олади. Унда файллар менежери редизайн қилинган бўлиб, варақаларни қўллаб-қувватлайди. Тизимда созламаларнинг янги ягона иловаси мавжуд, билдиришномалар панели ҳам янада қулай.

Ушбу концептда кўп элементлар macOS’дан илҳомланган ҳолда қўшилган, аммо Windows’нинг ўз услуби сақлаб қолинган. Муаллифнинг таъкидлашича, Windows 10 тизимининг кейинги йирик янгиланишида Microsoft унинг дизайнини шу тарзда ривожлантириши мумкин. Концептнинг номи эса операцион тизимнинг навбатдаги версияси билан эмас, балки шунчаки 2020 йил билан боғлиқ.

YouTube фойдаланувчилари изоҳларда таъкидлашларича, Microsoft компанияси ушбу концепт муаллифини дизайнер сифатида ишга олса бўлади. Улар Билл Гейтс асос солган корпорация Камер Кан Авдан таклиф этган янгиликларни навбатдаги тизим янгиланишида жорий этишини исташмоқда.

ЎҚИНГ: Windows’да ишлашни осонлаштирувчи 12 та тугмачалар комбинацияси

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!