Unisoc чипи ва иккита камерага эга Honor Play 20 смартфони тақдим қилинди

Unisoc чипи ва иккита камерага эга Honor Play 20 смартфони тақдим қилинди

Honor Play 20 смартфони мустақил ажралиб чиққан Honor брендининг ҳеч қандай маросимсиз тақдим қилинган энг сўнгги қурилмаларидан бўлди.

ЎҚИНГ: Honor V40 Lite смартфони ҳамда Honor Tab 7 планшети намойиш этилди

Смартфон арзон модель бўлишига қарамай, компания унга катта сиғимли аккумулятор қўйишга қарор қилгани қувонарли ҳол.

Play 20 қурилмаси Unisoc T610 платформасида ишлайди. Ушбу чип TSMC томонидан чиқарилган бўлиб, 12 нанометрлик жарён асосига қурилган. SoC 1.8GHz частотада ишловчи саккизта ядроли CPU'га эга бўлиб, ядроларнинг иккитаси Cortex-A75, қолган олтитаси эса Cortex-A55 ядроларидир.

Смартфон 4ГБ/6ГБ/8ГБ тезкор ва 128ГБ доимий хотирага эга. Хотира сиғимини 512ГБгача кенгайтириш учун microSD карта слоти ҳам мавжуд.

Олд панелга ўрнатилган дисплей 6.51" LCD панель бўлиб, HD+ резолюцияга эга. Томчи камера тирқишига эса 5МП селфи камера жойланган. Орқа панелда иккита: 13МП асосий ва 2МП сатҳ камералари жойлашган. Тўртбурчак камера модулининг учинчи туйнуги ҳеч қандай вазифа бажармайди, шунчаки диафрагма белгиси қўйилган. Тўртинчи туйнук эса LED чироғи.

Қизиғи шундаки, смартфон бармоқ изи сканерига эга эмас. Бироқ Honor уни USB-C порти орқали 10 Вт да қувватланувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозлаган. Қурилмада 3.5 мм аудио жек ҳам бор. Magic UI 4.0 қобиқ дастури эса Android 10 асосида ишлайди.

Honor Play 20 Хитойда аллақачон сотувга чиқди. Смартфонни қора, оқ, кўк ва кумушранг/пушти градиент рангларда (хотира сиғимига қараб) 138 дан 215 долларгача бўлган нархда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei кутилмаганда Mate 40 Pro флагмани ва Mate X2 букламафонини арзон версияларда чиқарди!