Uniti One: тирбандликдан қўрқмайдиган электромобиль

  •   Saroy
  •  751
  •  06.08.2018 17:14

Uniti One: тирбандликдан қўрқмайдиган электромобиль

Швециянинг Team Uniti  стартапи Uniti One деб номланувчи ихчам электромобилни тақдим этди.  Янги қурилма тирбанд кўчаларда жуда асқотади ва тез кунларда Швеция шаҳарлари кўчаларида пайдо бўлади.

Машинанинг габаритлари 2,91×1,428×1,275 метр ва оғирлиги 450 кг.  Uniti One ҳайдовчи ва йўловчи учун иккита ўриндиқ, шунингдек, 22 кВтч сиғимга эга аккумулятор билан таъминланган. Яратувчиларнинг айтишича, машина бир қувватлангандан кейин 300 километрлик масофани босиб ўта олади. Митти электромобилчанинг тезлиги соатига 130 километрни ташкил этади. Машинанинг  корпусида хавфсизлик тугмалари бор, машинанинг ўзи эса худди самолётларга ўхшаб  рул жойстики билан бошқарилади. Ўртада дисплей жойлашган бўлиб унжа ҳайдовчи учун зарур бўлган маълумотлар акс этиб туради.

ЎҚИНГ:General Motors 2023 йилгача 20 хил янги электромобил ишлаб чиқаради

Футуристик митти электрокар Uniti One аллақачон синовдан ўтган ва автобозорни  забт этишга шай бўлиб турибди. Электр қуввати билан юрадиган ушбу янги ҳаракат воситасининг қайси санада чиқиши номаълум. Аммо конструкторлар машина 2019 йилнинг бошида сотувга чиқишини таъминламоқчи эканини айтишмоқда. Қолаверса, хабарда  янги электрокар мақбул нархларда харидорларга таклиф этилиши ҳам маълум қилинган.

ЎҚИНГ:Бу технология қудратли нефт саноатини инқирозга учратади

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!