Унутилган HTC 11 июнда янги смартфонини намойиш этади!

Унутилган HTC 11 июнда янги смартфонини намойиш этади!

HTC компаниясининг актуал смартфонлари ассортименти асло ўндан ошган эмас. Айни дамда ишлаб чиқарувчи ўзининг янги қурилмаси устида ишламоқда ва уни 11 июнда тақдим қилишни режалаштирмоқда.

Афсуски, тақдимот куни унчалик омадли чиқмаган – янги HTC ҳудди шу куни тақдим қилинадиган Xiaomi Mi 9T ва Mi 9T Pro смартфонлари соясида қолиб кетиши турган гап. Умуман олганда, ушбу смартфон компания томонидан бу йил тақдим қилинаётган биринчи смартфонлиги билан ўзида қизитиш уйғотиши мумкин. Аммо, смартфон хусусиятларида хеч қандай янгилик акс этмаган. Унга 6 ГБ оператив, 128 флеш-хотира, Snapdragon 710 процессори ва аниқлиги 1080х2160 бўлган 6 дюмли дисплей, 3930 мА/соатлик аккумулятор, иккиталик олд ва асосий камера ўрнатилган.

HTC компанияси янги қурилма номида “е” харфи бўлишига ишора қилган. Тармоқда айнан U19e номли модел рендерлари тарқалган. Дўконлар пештахтасида ҳам янги қурилма шу ном билан сотилса ажаб эмас.

ЎҚИНГ: HTC Exodus 1: илк криптовалютали смартфон намойиш этилди