iPhone 7 Plus'га ўхшаш Xiaomi 5X'нинг тақдимот куни ва нархи маълум бўлди

iPhone 7 Plus'га ўхшаш Xiaomi 5X'нинг тақдимот куни ва нархи маълум бўлди

Кечагина янги Xiaomi Mi 5X смартфон моделига тегишли реклама сурати эълон қилинган эди. Бугун эса интернет тармоғида Mi 5X'нинг тамоман янги модел бўлиши ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда.

Норасмий манбааларнинг маълум қилишича, Xiaomi Mi 5X ёки Xiaomi 5X смартфони 2 хил аппарат платформасига эга бўлади: уларнинг бири Snapdragon 625, иккинчиси Snapdragon 660 процессорларига эга бўлади. Бу процессорлар айни пайтда ўрта нархли гаджетларга ўрнатила бошланган, етакчи процессорлардан бир қадам орқада бўлган илғор чиплардир.

Шунингдек, смартфоннинг бошланғич талқини 4, юқори талқини 6 гигабайтли тезкор хотирага эга бўлади. Смартфон Android 7.1.1'нинг Xiaomi томонидан ўзлаштирилган MIUI 9 операцион тизимида ишлайдиган илк мобил телефон бўлади.

Xiaomi Mi 5X олд панелда 16 МП селфи-камера, дисплей қуйисида биометрик датчик билан таъминланади. Орқа панелда эса Sony IMX386 ҳамда Samsung S5k3m3 сенсорлари бирикувидан иборат бош камерани кўришимиз мумкин.

Девайсга FullHD сиғимли, 5,5 дюймли дисплей ўрнатилади. Гаджетнинг тақдимоти 26 июлда кутилмоқда. Худди шу куни Meizu Pro 7 флагмани ҳам тақдим қилинади. Xiaomi Mi 5X'нинг юқори, яъни Snapdragon 660 чипига эга талқини $295 доллардан сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!