«Уруш худоси» номли бу янги смартфонни Redmi раҳбари қўлидан қўя олмаяпти!

  •   DiMaX
  •  1848
  •  16.04.2021 10:55

«Уруш худоси» номли бу янги смартфонни Redmi раҳбари қўлидан қўя олмаяпти!

Redmi бренди ўзининг геймерларга мўлжалланган биринчи смартфонини тақдим этишини ўтган ойдаёқ айтган эди. Куни кеча эса унинг намойиш вақтини ҳамда кейин бошқа ўйинбоп қурилмалар ҳам чиқаришини расман эълон қилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi тан олишга мажбур бўлди: Redmi’нинг янги смартфонларида «ишкал» бор!

Мазкур ўйинбоп телефон аллақачон Xiaomi Group China президенти ҳамда Redmi бренди бош менежери Лу Вейбинг (Lu Weibing) қўлига етиб келган. Weibo ижтимоий тармоғида у айни шу смартфондан биринчи хабарни ёзган ва: «Мен уни қўлимдан қўя олмаяпман», дея қўшимча қилган.

Олдинроқ сизиб чиққан маълумотларга кўра, Redmi’нинг илк геймерофонига MediaTek компанияси шу йилнинг январида намойиш қилган флагмани – саккиз ядроли Dimensity 1200 русумли 5G-процессори ўрнатилмоқда. Хитойнинг сертификация платформалари – TENAA ҳамда 3C маълумотлар базаларида куни кеча худди шу чипли янги Xiaomi смартфони пайдо бўлган.

Манбаларга кўра, бу айнан ўша – Redmi брендининг ўйинларга мосланган биринчи смартфони бўлади. Унинг кодли номи Ares бўлиб, бу сўз қадимги юнон мифологиясидаги уруш маъбудининг исмидир. Регуляторлар маълумотлар базаларидаги қайдлардан маълум бўлишича, унинг квадрокамерасида асосий сенсор сифатида 64 мегапикселлик Sony IMX686 датчиги қўлланмоқда.

Айни шу смартфоннинг M2104K10I рақамли Ҳиндистон варианти ҳам сертификациядан ўтган. Компания бу мамлакатда уни бошқа ном билан, Poco бренди остида тақдим этади.

ЎҚИНГ: Уч йиллик Xiaomi смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!