USB-C “келажак порти”га айланиш йўлида муҳим қадам ташлади

USB-C “келажак порти”га айланиш йўлида муҳим қадам ташлади

Кундалик турмуш тарзимиз, иш жараёнида турли қурилмаларни ўзаро боғлашга хизмат қиладиган камида 3-4 хилдаги, турли кўринишга эга кабель – портларга мурожаат қиламиз. Уларнинг бири билан телефон аппаратини қувватлантирсак, бошқаси орқали фотокамерадан суратларни кўчирамиз.

Бироқ ахборот технологиялари саноатининг йирик ишлаб чиқарувчилари барча қурилмаларга хизмат қилувчи ягона портни яратиш борасида муҳим қадам ташладилар.

Бу бир ном билан USB-C ёки “келажак порти” деб аталмоқда.

Алоқа воситаларини ва уларнинг қисмларини ўзаро боғлашга хизмат қилувчи USB-C – кичик ҳажмдаги, икки томонлама уланиш функциясига эга универсаль кабель катта ҳажмли маълумотларни тезкорлик билан узатади.

Ундан Apple’нинг ўта юпқа MacBook ҳамда Google’нинг Chromebook Pixel 2 ноутбук қурилмаларини қувватлашга, уларнинг маълумотларидан фойдаланишда кенг қўлланилади.

Яқиндагина USB-C коннекторининг янгиланган талқини Intel’нинг Thunderbolt 3 маълумот алмашиш протоколига мос тарзда такомиллаштирилди. Шу билан бирга, Dell’нинг жорий йил октябрида тақдим қилинган XPS 12, XPS 13 ва XPS 15 компьютерлари ахборот технологиялари бозоридаги худди шундай супер қувватлантиргич портига эга илк қурилмалардир.

“Момақалдироқ гумбури” маъносини англатувчи Thunderbolt Intel томонидан ишлаб чиқилган аппарат интерфейси, яъни икки қурилмани ўзаро боғлашга хизмат қилувчи қурилма. Thunderbolt 3 секундига 40 гигабит маълумот узатиш салоҳиятига эга. Бу эса Thunderbolt 2’дан икки баробар, USB 3.1 қурилмасидан 4 маротаба юқори кўрсаткич. Бу катта ҳажмга эга 4,000 пикселли 4K форматидаги видеоларни 30 сонияда ўтказишни англатади.

Шунингдек, Thunderbolt 3 қурилмаси бир вақтнинг ўзида HD форматдаги, 60 герцгача бўлган иккита дисплейларга маълумот узата олади, 100 ваттгача бўлган  ноутбукларни тезкорлик билан қувватлантиради.

2011 йилда намойиш қилинган ва Apple’нинг MacBook ва Mac компьютерларига мослаштирилган Thunderbolt ҳамда Thunderbolt 2 аппарат интерфейслари USB Type C’нинг ягона порт миссиясини бошлаб берган аждодлари ҳисобланишади.

Thunderbolt 3 ҳамда USB Type-C қурилмаларининг имкониятларини умумлаштириш Intel учун катта муваффақият.

Thunderbolt ҳеч қачон юқори муваффақият чўққисини забт этмаган. Мутахассислар унинг USB Type-C билан яхлитлашувини нафақат ўзининг ривожланишида, балки маълумот алмашинуви технологиясининг тараққиётида ҳам муҳим ўрин эгаллашини айтишмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!