USB-C портига эга бўлган iPhone X сотувга чиқди

USB-C портига эга бўлган iPhone X сотувга чиқди

Ўтган ой Швейцария Федерал Технология Институтининг робототехника магистри Кен Пиллонел USB-C портига эга бўлган iPhone Х'ни оммага намойиш этган эди. Айнан ушбу смартфон кеча eBay'да ким ошди савдосида сотувга қўйилди. Унинг нархи ҳатто 3950 долларгача кўтарилди (нарх бундан ҳам ошган бўлиши мумкин). 

ЎҚИНГ: USB-C портили iPhone кўрганмисиз?

Ушбу қора рангдаги iPhone X 64ГБ хотира эга. Унинг қутиси бор, бироқ ичида ҳеч қандай аксессуарлар йўқ. 

Агар Пиллонел USB-C портига эга бўлган iPhone'ни қандай яратганини кўрмоқчи бўлсангиз, у ушбу жараён ёритилган видеони YouTube платформасига юклади. 

Қисқа қилиб айтганда, муҳандис Apple Lighting улагичини, кейин эса Lighting улагичининг нусхасини қайта ишлаб чиқди, бу эса унга iPhone ичига сиғадиган порт яратишга имконини берди. 

Бутун лойиҳа очиқ манба ҳисобланади ва агар бирор бир шахс iPhone'га USB-C портини ўрнатмоқчи бўлса, GitHub платформасида барча йўриқномаларни топиши мумкин. Шунингдек, Пиллонел iPhone'ларни USB-C порти билан жиҳозлашни давом этишини айтди. Ҳатто у  AirPods қулоқчинларини USB-C порти билан жиҳозлаш ниятида эканлигини таъкидлаб ўтди.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Apple iPhone 13 Pro Max 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.