Usenet конференциясида кенг полосали мобиль интернет тараққиёти муҳокама этилади

  •   DiMaX
  •  701
  •  21.04.2017 15:34

Usenet конференциясида кенг полосали мобиль интернет тараққиёти муҳокама этилади

25 апрель куни Usenet конференцияси доирасида «2017-2021 йилларда кенг полосали мобиль интернет тараққиёти. 3G’нинг кенгайтирилиши, 4G’нинг жорий этилиши ва 5G’га ўтилиши» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.

Учрашувда муҳокама этиладиган масалалар қаторида Ўзбекистоннинг барча йирик шаҳарларида LTE тармоғининг жорий этилиши – муддатлар,  технологиялар, инвестициялар ҳам мавжуд. Шунингдек, M2M-ечимлар бозорининг ҳажми, «Буюмлар интернети»нинг тараққиёти масалалари ҳам кўрилади. Булардан ташқари, 2017-2021 йиллар учун Ҳаракатлар стратегияси доирасида кенг полосали интернетни бошқариш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Умиджон Аъламов, Unitel бош директори Дмитрий Шуков, UZMOBILE бош директори Владимир Кравченко сўзга чиқадилар.

Конференция ташкилотчиси – Ledokol Group агентлиги. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда UZINFOCOM маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Бош ҳомий – Beeline Uzbekistan, ҳомийлар:  «Click» мобиль банкинг тизими ва «Одноклассники» ижтимоий тармоғи. Usenet конференцияси ахборот ҳамкори – «Terabayt.Uz» сайти.

Тадбирда қатнашиш бепул. Кириш қатъиян таклифномалар асосида. Иштирок этиш учун конференция сайтида ариза бериш зарур. Ўтказиш санаси ва жойи: 25 апрель, International Hotel Tashkent меҳмонхонаси.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!