Ушбу 17 та иловани смартфонингиздан ҳозироқ ўчиришингиз керак!

  •   DiMaX
  •  14040
  •  17.01.2020 10:07

Ушбу 17 та иловани смартфонингиздан ҳозироқ ўчиришингиз керак!

Руминиянинг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги Bitdefender компанияси Google Play иловалар дўконидаги 17 та дастурнинг хавфли эканини эълон қилди. Ушбу иловалар ўз ҳолича зиёнкор эмас, лекин барибир смартфонингизда бўлмагани маъқул, дейишмоқда мутахассислар.

ЎҚИНГ: Смартфонингизда жосуслик қилаётган олтита антивирус

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, улар қурилмага ўрнатилганидан сўнг ўзининг тизимда мавжудлигини яшира бошлайди. Натижада смартфон эгаси ҳамиша экранга чиқиб қолаверадиган рекламалар қурбони бўлади. Илова ўрнатилганидан сўнг тўрт соат ўтиб, ҳар хил вақт оралиқларида реклама чиқара бошлайди. Бу билан улар трафикни кўп сарфлаб, яна аккумулятор қувватининг ҳам ортиқча харжланишига олиб келади.

Мана, уларнинг тўлиқ рўйхати:

  1. Car Racing 2019; ишлаб чиқувчи – Racing 3D Game
  2. 4K Wallpaper (Background 4K Full HD); ишлаб чиқувчи – Ames Co.Ltd
  3. Backgrounds 4K HD; ишлаб чиқувчи – wixi
  4. QR Code Reader & Barcode Scanner Pro; ишлаб чиқувчи – Ames Co.Ltd
  5. File Manager Pro – Ames Co. Ltd. Ltd. SD Card / Explorer Manager
  6. VMOWO City: vmowo Speed ​​Racing 3D
  7. Redads Barcode Scanner
  8. Screen Stream Mirroring; ишлаб чиқувчи – Amanote
  9. QR Code – Scan & Read a Barcode of Mob Net
  10. Period Tracker – Cycle Ovulation Women’s; ишлаб чиқувчи – Ames Co. Ltd.
  11. QR & Barcode Scan Reader; ишлаб чиқувчи – amazi
  12. 4K wallpapers, HD Backgrounds; ишлаб чиқувчи – amazi
  13. Transfer Data Smart; ишлаб чиқувчи – Amanote
  14. Explorer File Manager; ишлаб чиқувчи – amazi
  15. Today Weather Radar; ишлаб чиқувчи – Amanote
  16. io : Big Fish Frenzy; ишлаб чиқувчи – Mob Net
  17. Clock LED; ишлаб чиқувчи – Maint

Ушбу дастурлар Google Play каталогидан 550 минг мартадан ортиқ ўрнатиб олинган. Улар турли ўйинлар, обойлар ва фойдали утилиталар кўринишида ниқоблана олади. Уларнинг аксарияти иловалар дўконидан олиб ташланган, лекин фойдаланувчиларнинг қурилмаларида ўрнатилган ҳолида қолиб кетган бўлиши мумкин ва уларни ўчириб юбориш керак.

ЎҚИНГ: Android-смартфонларга узоқ кутилган функция қайтадан қўшиляпти

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!