Ушбу 22 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг «оперативка»сини яна 3 ГБгача кенгайтириш мумкин бўлади!

  •   DiMaX
  •  1234
  •  12.08.2021 11:59

Ушбу 22 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг «оперативка»сини яна 3 ГБгача кенгайтириш мумкин бўлади!

Xiaomi корпорацияси 10 августдаги тақдимот маросимида MIUI 13 график қобиғини ҳам намойиш этиши кутилаётган эди, лекин унинг ўрнига MIUI 12.5 қобиғининг яхшиланган версияси анонси берилди.

ЎҚИНГ: Олимпия ўйинлари медалчилари ва қатнашчиларига биттадан Xiaomi Mi 11 Ultra ҳамда Xiaomi Mi 11X ҳадя этилди!

Memory Fusion Technology – қурилманинг доимий хотирасида яратилувчи виртуал бўлим ёрдамида унинг тезкор хотирасини кенгайтириш технологиясидир. Xiaomi компаниясининг 22 хил смартфонига MIUI 12.5 (ёки MIUI 12.5 Enhanced Edition) график қобиғи билан ушбу функция ҳам етиб келади.

Уларнинг рўйхати қуйидагича:

  1. Xiaomi Mi 10;
  2. Xiaomi Mi 11;
  3. Xiaomi Mi 10 Pro;
  4. Xiaomi Mi 11 Pro;
  5. Xiaomi Mi 10 Ultra;
  6. Xiaomi Mi 11 Ultra;
  7. Xiaomi Mi 10T;
  8. Xiaomi Mi 10T Pro;
  9. Xiaomi Mi 11X;
  10. Xiaomi Mi 11X Pro.

Redmi брендига мансуб моделлар:

  1. Redmi Note 10 Pro 5G;
  2. Redmi K30 Pro;
  3. Redmi K30 Pro Zoom Edition;
  4. Redmi K30S;
  5. Redmi K40;
  6. Redmi K40 Gaming Edition;
  7. Redmi K40 Pro;
  8. Redmi Pro+.

Poco брендига мансуб моделлар:

  1. Poco F3;
  2. Poco F3 GT;
  3. Poco X3 Pro;
  4. Poco X3 GT.

Ушбу рўйхат келажакда яна кенгайиши мумкин, демоқда манбалар. Таъкидлаш керакки, Memory Fusion Technology технологияси смартфон «оперативка»сини 1–3 гигабайтга кенгайтириш имконини беради.

ЎҚИНГ: «Жонли» тест видеоси: «оперативка»cи 12 гигабайтлик Galaxy Note 20 Ultra кучлими, ёки 6 гигабайтлик iPhone 12 Pro?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!