Ушбу 22 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкасини ҳозироқ ўрнатишингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  3160
  •  31.12.2020 12:10

Ушбу 22 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкасини ҳозироқ ўрнатишингиз мумкин!

Xiaomi компанияси шу ҳафтанинг бошида MIUI 12.5 талқинидаги график қобиқни тақдим этган. Биз эса бета-тест доирасида унга янгиланувчи биринчи смартфонлар рўйхатини ҳам чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: Навбатдаги «қувват монстри» – 6000 мАс аккумуляторли арзон Redmi 9T ҳам тайёр!

Бета-синовлар фақат Хитойдаги фойдаланувчилар учун жорий этилган, аммо XDA Developers дастурчилар ҳамжамияти прошивкаларни кўпчилик билан баҳам кўра бошлади.

Айни дамда қуйидаги смартфонлар учун MIUI 12.5 график қобиғи базасидаги прошивкалар юклаб олиб ўрнатишга тайёр бўлган:

  1. Poco X2 – Android 11 асосида
  2. Redmi 10X 5G – Android 11 асосида
  3. Redmi 10X Pro – Android 11 асосида
  4. Redmi K20 – Android 11 асосида
  5. Redmi K20 Pro – Android 11 асосида
  6. Redmi K30 4G – Android 11 асосида
  7. Redmi K30 5G – Android 11 асосида
  8. Redmi K30 Ultra – Android 11 асосида
  9. Redmi K30i 5G – Android 11 асосида
  10. Redmi Note 7 – Android 10 асосида
  11. Redmi Note 7 Pro – Android 10 асосида
  12. Redmi Note 7S – Android 10 асосида
  13. Redmi Note 9 5G – Android 11 асосида
  14. Xiaomi Mi 10 Lite Zoom – Android 11 асосида
  15. Xiaomi Mi 10 Youth Edition – Android 11 асосида
  16. Xiaomi Mi 9 – Android 11 асосида
  17. Xiaomi Mi 9 SE – Android 11 асосида
  18. Xiaomi Mi 9T – Android 11 асосида
  19. Xiaomi Mi 9T Pro – Android 11 асосида
  20. Xiaomi Mi CC9 Pro – Android 11 асосида
  21. Xiaomi Mi CC9e – Android 10 асосида
  22. Xiaomi Mi Note 10 – Android 11 асосида

Айтиш керакки, бу прошивкалар ҳали анча «хом» – хатоликлари кўп. Бундан ташқари, хитойча прошивкалар глобалларидан фарқ қилади (батафсил). Шунингдек, юқоридаги смартфонларга бета-талқиндаги прошивкаларни ўрнатиш учун қурилманинг юклагичи блокдан чиқарилган бўлиши керак.

Агарда шу кабилар сизни чўчитмаса, у ҳолда мана бу ҳавола орқали XDA Developers сайтига ўтишингиз ва тегишли моделнинг прошивка файлини юклаб олиб, ўрнатишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, бунда смартфонингизда юзага келиши мумкин бўлган хатоликлар учун масъулият ўзингизнинг зиммангизда.

ЎҚИНГ: 80 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкаси келади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.