Ушбу 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига оммавий MIUI 12.5 бета-талқини чиқди

  •   DiMaX
  •  2735
  •  16.01.2021 09:22

Ушбу 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига оммавий MIUI 12.5 бета-талқини чиқди

Xiaomi компанияси ўтган йилнинг сўнгида MIUI 12.5 талқинидаги график қобиқни тақдим этган. Биз эса бета-тест доирасида унга янгиланувчи биринчи смартфонлар рўйхатини ҳам чиқарганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Ушбу 22 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкасини ҳозироқ ўрнатишингиз мумкин!

Компания ўшанда MIUI 12.5 график қобиғининг оммавий бета-версиясини январнинг ўртасида фойдаланувчиларга топширишга ваъда берганди ва шундай бўлди ҳам. Xiaomi ҳамда Redmi брендларининг 28 русумдаги смартфонлари эгалари янги прошивкаларни синаб кўришлари мумкин.

Уларнинг рўйхати эса қуйидагича:

  1. Xiaomi Mi 11
  2. Xiaomi Mi 10
  3. Xiaomi Mi 10 Pro
  4. Xiaomi Mi 10 Extreme Edition
  5. Xiaomi Mi 10 Youth Edition
  6. Xiaomi Mi 9
  7. Xiaomi Mi 9 SE
  8. Xiaomi Mi 9 Transparent Edition
  9. Xiaomi Mi 9 Pro
  10. Xiaomi Mi CC9
  11. Xiaomi Mi CC9 Pro
  12. Xiaomi Mi CC9e
  13. Xiaomi Mi CC9 Meitu Edition
  14. Redmi K30
  15. Redmi K30 5G
  16. Redmi K30S
  17. Redmi K30 Pro
  18. Redmi K30 Extreme Edition
  19. Redmi K30i
  20. Redmi Redmi K20
  21. Redmi K20 Pro
  22. Redmi Redmi 10X
  23. Redmi 10X Pro
  24. Redmi Note 9
  25. Redmi Note 9 Pro
  26. Redmi Note 8
  27. Redmi Note 7
  28. Redmi Note 7 Pro

Таъкидлаш керакки, MIUI 12.5 бета-талқини базасидаги янги прошивкалар юқоридаги рўйхатга кирган қурилмаларнинг Хитойдаги эгаларига тарқатилмоқда. Глобал талқиндаги апдейтлар чиқса хабар берамиз – бизни кузатишда давом этинг.

MIUI 12.5 сўнгроқ тарқатиладиган жами 80 хилдаги смартфон рўйхати билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!