Ушбу 3 та оддий ҳаракат билан iPhone'ингизни хакерлардан ҳимоя қилинг

Ушбу 3 та оддий ҳаракат билан iPhone'ингизни хакерлардан ҳимоя қилинг

«iPhone ва ундаги маълумотларни хакерлардан ҳимоя қилиш қанчалар қийин?» дерсиз. Умуман қийин эмас.

ЎҚИНГ: YouTube’дан илҳомланган 11 ёшли хакер ҳикояси

Хавфсизлик ўта муҳим масала экани ва бутун умрингизни унга сарфлашингиз мумкинлигига шубҳа йўқ, бироқ сизнинг iPhone'ингиз қолган 99% iPhone'лардан кўра ҳимояланганроқ бўлишини таъминлаш умуман қийин эмас.

Қуйида бу билан танишамиз.

#1: Янгиланишлар

iOS тизимингиз ҳар доим янгиланган бўлсин. Ҳар қандай заифликларга қарши асосий ҳимоя усули — шу. Иловаларингизни ҳам доимий янгилаб туринг, бироқ бу дастурий таъминот олдида иккиламчи масала.

#2: Кучли пароллар

Агар 000000 ёки 123456 ёхуд шунга ўхшаш жуда содда пароллардан фойдаланаётган бўлсангиз, уларни ҳозироқ ўзгартиринг.

Қурилмангизга интернет орқали ҳужумлар ҳам уюштурилиши мумкин, лекин iPhone'ингизни кимдир сиздан олиб, уни қулфдан чиқариши билан маълумотларингиз ўғриланиши эҳтимоли жуда юқори бўлади.

#3: Смартфонни ҳар ҳафта перезаргузка қилинг

iPhone'ларнинг аксарият заифлиги жейлбрейкинг сабаб юзага келади. Қувонарлиси шуки, перезагрузка қилганингиздан сўнг бу муаммолар бартараф бўлади. Шу боисдан, ҳар ҳафта бир марта iPhone'ингизни перезагрузка қилиб туринг. Бу билан нафақат қурилмангизни ҳимоялайсиз, балки оператив хотирани ҳам тозалаш билан уни тезлаштирасиз.

ЎҚИНГ: Хакер овлаган хакер ҳақида ҳикоя