Ушбу 39 русумдаги Huawei ҳамда Honor смартфонлари ва планшетларига аллақачон EMUI 10.1 келяпти

  •   DiMaX
  •  522
  •  15.07.2020 16:03

Ушбу 39 русумдаги Huawei ҳамда Honor смартфонлари ва планшетларига аллақачон EMUI 10.1 келяпти

Huawei компанияси аввалроқ EMUI 10.1 график қобиғини қабул қилувчи 20 хил смартфон ва планшетларини расман айтган эди. Энди эса жаҳон бўйлаб жами 39 моделдаги мобил қурилмаларига ушбу прошивкани аллақачон тарқата бошлаганини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Google ҳамда Apple монополиясига Huawei қаттиқ зарба берди!

Эслатиб ўтамиз, компаниянинг Honor брендига мансуб моделларда бу Magic UI 3.1 график қобиқ талқини бўлади – у аслида EMUI 10.1 прошивкасининг тўлиқ нусхасидир.

Демак, прошивкаси янгиланаётган мобил девайслар рўйхати қуйидаги скриншотда келтирилган:

Айтиб ўтиш муҳимки, EMUI 10.1 прошивкасигача фақат Хитойдаги эмас, балки Ғарбий ва Шимоли-Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Россия, Марказий Осиё, Лотин Америкаси, Канада ва Япониядаги смартфонлар ҳам янгиланмоқда.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!