Ушбу чипсет GeekBench'да Snapdragon 8 Gen1 ва Exynos 2200'дан устун келди

Ушбу чипсет GeekBench'да Snapdragon 8 Gen1 ва Exynos 2200'дан устун келди

MediaTek, Qualcomm ва Samsung компаниялари расман ўзларининг флагман чипларини тақдим этиб бўлишди. Ҳозирга келиб Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланган бир неча смартфонлар сотувга чиқди. Қолган икки чипсетда ишловчи смартфонлар яқин кунлар ичида тақдим этилади.

Яқинда учала чипни унумдорлик даражасини текшириш учун улар GeekBench'да тестдан ўтказилди. 

Натижаларга кўра, Android бозорида ҳозирча Dimensity 9000 энг кучли чипсет бўлиб турибди. 

Ice Universe инсайдери ўзининг Twitter саҳифасида GeekBench 5'даги натижаларни эълон қилди. Ундаги бир ядроли ҳамда кўп ядроли тестда Dimensity 9000 чипи Snapdragon 8 Gen1 ва Exynos 2200'дан устун келган. 

Шуни таъкидлаш жоизки, Exynos 2200 ва Dimensity 9000 чипи билан жиҳозланган смартфон ҳали сотувга чиқмаган. Шунинг учун, ушбу чипларининг сотувдаги смартфонда қайд этган натижаси турлича бўлиши мумкин. Snapdragon 8 Gen1 чипида ишловчи бир неча смартфонлар аллақачон сотувга чиқарилган. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12'нинг глобал версияси GeekBench'да тестдан ўтди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!