Ушбу илова сизда ҳам бўлса, уни ҳозироқ ўчириб ташланг!

Ушбу илова сизда ҳам бўлса, уни ҳозироқ ўчириб ташланг!

SuperVPN иловаси билан боғлиқ муаммолар аниқланганидан сўнг, Google дастурни Play Store'дан олиб ташлади.

Илова хакерлар фойдаланувчини вирусли серверларга йўналтиришига имкон берган.

Play Store'дан олиб ташланишидан олдин SuperVPN 100 миллиондан ортиқ маротаба юкланган ва қидирувлар натижаси орасида топ бешталикда бўлган.

VPNдаги хатолик натижасида «ўртакаш» (MITM - man-in-the-middle) хужумларга имкон яралган, бу эса фойдаланувчи ва провайдер ўртасидаги хабарларнинг хакерлар қўлига тушишига имкон берган. Бундан ҳам ёмони, фойдаланувчилар ҳақиқий VPN серверидан бошқа манзилга йўналтирилган.

Яна маълум бўлишича, илова ишончсиз HTTP орқали махфий маълумотлар ошкор бўлишига ҳам имкон яратган. Фойдаланувчи ва сервер ўртасидаги маълумот шифрланган бўлсада, шифрлаш кодлари илованинг ўзида эканлиги хакерлар ишини осонлаштирган.

SuperVPN ўзининг шубҳали амалиётлари сабаб бир неча бор танқидларга учраган бўлиб, дастурнинг аниқ келиб чиқиши ҳам номаълумлигича қолмоқда.

Илова яратувчиси SuperSoftTech cингапурлик сифатида рўйхатга олинган, аммо ўрганишлар натижасида SuperVPN аслида пекинлик мустақил дастурчи Jinrong Zheng'га тегишли эканлиги аниқланди.

SuperVPNни юклаб олган миллонлаб фойдаланувчиларга иловани ўчириб ташлаш маслаҳат берилади.

ЎҚИНГ: Нима учун VPN'дан фойдаланиш керак? (+бонус)