Ушбу иловалар смартфонингизда бўлса, тезда ўчириб қутулинг!

  •   DiMaX
  •  4500
  •  06.07.2020 18:08

Ушбу иловалар смартфонингизда бўлса, тезда ўчириб қутулинг!

Қидирув гиганти Google Play каталогида навбатдаги тозалаш ишлрини ўтказди. Унда бир қатор иловаларда зиёнкор код мавжудлиги аниқланиб, маркетдан ўчириб ташланди.

ЎҚИНГ: ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!

PhoneArena нашри эса иловалар дўконидан ўчириб ташланган хавфли дастурларнинг рўйхатини тақдим этди. Улар орасида фото ёки видео таҳрирчиси, обойлар тўйлами, қадам ҳисоблагич ёки ўйин кабилар ҳам бор. Аслида эса буларнинг барчаси фойдаланувчининг шахсий маълумотларини ўғирлаш, ижтимоий тармоқлардаги аккаунт маълумотларини тўплаш каби жосуслик ишларини бажариб келаётган экан.

Юқоридаги скриншотда учинчи устунга эътибор берсангиз, ушбу иловалардан ҳар бирининг Google Play’дан юклаб олиниш сонини кўрсиз. Яъни, фойдаланувчилар зарарли дастурлардан айримларини ярим миллион мартадан ошиқ юклаб олишган!

Шу боисдан мутахассислар смартфонингизда ушбу рўйхатдаги иловалар бор-йўқлигини текшириб кўришингизни, агар мавжуд бўлса – тезда ўчириб ташлашингизни маслаҳат беришмоқда.

ЎҚИНГ: TikTok сизнинг қайси маълумотларингизни йиғаётганидан хабарингиз борми ўзи?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!