Ушбу смартфон суюқликли совутиш тизимига эга бўлади

Ушбу смартфон суюқликли совутиш тизимига эга бўлади

Маълум бўлишича, Realme ўзининг биринчи 5G смартфонини 25 январга қадар тақдим этмоқчи. Аммо, ҳозирда Realme X50'нинг аниқ тақдимот санаси сир тутилмоқда, янгиликнинг хусусиятлари эса қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Аввалроқ, ишлаб чиқарувчи смартфон Snapdragon 765G чипига эга бўлишини тасдиқлаган эди, энди эса унинг совутиш тизими ҳақида маълумот беришга қарор қилди. Хусусан, Realme X50 беш ўлчамли суюқликли совутиш тизими билан жиҳозланган, бу асосий иссиқлик манбалари 100% қамраб олинишини таъминлайди.Тизим асосини 8 миллиметрлик мис трубка ташкил этади. Амалда, ушбу тизим давомий юклама пайтида қурилманинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига йўл қўймайди.

Ҳозирда мавжуд маълумотларга кўра, Realme X50 32 + 8 мегапикселли селфи модули учун 6,44 дюймли овал тирқишга эга AMOLED дисплей; 6/8ГБ оператив,128/256ГБ ли доимий хотира ва 64 мегапикселли Sony IMX686 сенсори бўлган асосий камера, шунингдек, қўшимча 8МП + 2МП + 2МП камералар билан жиҳозланади.

Қурилма 4500 мА /соат ёки 5000 мА / соат батарея билан жиҳозланиши керак. Янгиликнинг асосий рақобатчилари қаторида Redmi K30 бўлиши тахмин қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Realme 5s тақдим қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!