Ушбу смартфонлар 2021 йилдан сайтларга кира олмай қолади!

  •   DiMaX
  •  3746
  •  09.11.2020 13:29

Ушбу смартфонлар 2021 йилдан сайтларга кира олмай қолади!

Let's Encrypt компанияси 2015 йили IdenTrust билан биргаликда шифрли сайтлар сертификациясини имзолаган эди. Унинг хабар беришича, мазкур сертификатнинг муддати 2021 йилда якунига етади. Бу дегани – келаси йилдан аксарият эски қурилмалар сайтларни оча олмай қолади.

ЎҚИНГ: Error 404: очилмаётган, ҳатто ўчириб юборилган веб-саҳифани кўришнинг иккита осонгина йўли бор!

DST Root X3 номли бу сертификатнинг амал қилиши 2021 йилнинг 1 сентябридан тугалланади. Юқорида тилга олинган компаниялар унинг муддатини узайтириш ҳақида келишиб олмаганлар, шунинг учун Let's Encrypt бу борада ўз сертификатига ўтишни режалаштирмоқда.

Ушбу сертификатнинг эскириши эса 2016 йилдан буён янгиланмаган қурилмаларнинг сайтларга кириш имконини чеклаб қўяди. Биринчи навбатда бу – Android 7.1.1 ҳамда ундан эски талқинлардаги операцион тизим базасида ишлаётган смартфонлардир.

Масала нақадар жиддий эканлиги қуйидаги рақамларда аёнлашди: Let's Encrypt сертификатларидан ҳозирда глобал интернетдаги доменларнинг учдан бир қисми – 200 миллиондан ошиқ сайт фойдаланади. Android 7 ва ундан ҳам олдинги версияли операцион тизимли смартфонлар эса «яшил роботчали» қурилмаларнинг 33,8 фоизини ташкил этади.

Мазкур муаммонинг иккита ечими бор ва улардан энг соддаси – смартфонни янгисига, замонавийроғига алмаштиришдир. Буни чўнтаги кўтармайдиганлар учун иккинчи чора эса Firefox иловасидан фойдаланиш бўлади. Зеро, бу – сайтларни очиш учун ўз сертификатлар рўйхатига эга бўлган, уларни қурилма тизимидан олмайдиган ягона браузер ҳисобланади.

ЎҚИНГ: iPhone ва Android-смартфонлар учун энг зўр браузерлар («Роскачество» рейтинги)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!