Ушбу смартфонни сотиб олманг!

Ушбу смартфонни сотиб олманг!

Таниқли видеоблогер JerryRigEverything флагман LG G8 смартфонини синаб кўрди. Ўзгача техник синовлари билан машхур бўлган блогер, смартфонни илк тестлардан муваффақиятли ўтганини маълум қилди. Кейинроқ эса ушбу смартфонни очиб, унинг ички тузилиши билан қизиқиб кўрмоқчи бўлди.

Ушбу роликда блогер қурилмани очиш жараёни акс этган. Жараён давомида аккумулятор смартфонга жуда қаттиқ маҳкамлангани ва уни смартфонга ёки аккумуляторнинг ўзига зарар етказмасдан чиқариб олишнинг иложи йўқлиги маълум бўлди.

“Бу умуман кечириб бўлмас. Агар сизда иккита телефондан бирини танлаш имконияти мавжуд бўлса, унда ишлаб чиқарувчи батареяни елимлаб ташлашни бас қилмагунича LG G8'ни сотиб олмаслигингиз керак. Батарея умрбоқий эмас. Кимдир уни алмаштиришга мажбур бўлади. Ушбу кун келганда эса аккумуляторни алмаштириш бугун бўлганидек қийин бўлмаслиги керак”, - деб айтган блогер ўз видеосида.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 чиндан ҳам «ёнғоқчақар»ми? JerryRigEverything «жонли» видеотестини томоша қиламиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!