Ўтмишга назар: Sony қандай яратилган?

Ўтмишга назар: Sony қандай яратилган?

Айни пайтда кундалик турмушимизни техник воситаларсиз тасаввур қилиш жуда қийин. Технологиялар шу қадар ривожланиб бормоқда, ҳатто баъзи башоратларга кўра улар яқин келажакда саноатда бутунлай инсонларнинг ўрнини эгаллаши ҳам мумкин экан. Албатта, бундай даражага етишиш жаҳон саноати учун осон кечмаган. Мазкур мақолада дунё техника ва технология соҳасига салмоқли ҳисса қўшган Sony компанияси тўғрисида гаплашамиз.

Sony компанияси 1946 йилда муҳандис Масару Ибука ва физик Акио Морита томонидан яратилган. Муҳандис ва физик бир-бирини иккинчи жаҳон урушигача ҳам яхши танишган. Улар бирга япон армиясининг олимлар гуруҳида хизмат қилишган эди. Гарчи фирмага Японияга улкан йўқотиш ва зарар келтирган иккинчи жаҳон урушидан кейин асос солинган бўлса-да, янги инновациялар ва ақлли бизнес юритиш усуллари унга катта муваффақият келтирди.

810ea0aeb7935f

Ибука ва Морита компанияни бошқаришда “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” қоидасига амал қилишди: Ибука ўзини янги маҳсулот ва технологияларни яратишга бахш этган бўлса, Морито маркетинг ва савдо масалалари билан шуғулланди. Кейинчалик Акио Морито ўзининг “Японияда ишлаб чиқарилган” номли мемуарида Масару билан танишишни ҳаётидаги энг мазмунли воқеа сифатида қайд қилган эди. Фирмани аввалида “Токио цусин когё” номи билан юритишади.

Бошида фирмада бор-йўғи 20 та ходим меҳнат қилган. Ходимлар бир-бир билан жуда иноқ бўлишган. Жамоадаги бундан аҳилликни шакллантиришда Моритонинг хизматлари беқиёс бўлган. Ҳатто ҳозиргача ходимлар унинг фикрларини ҳурмат қилишади. Sony бошқа япон компанияларидан фарқли равишда ҳар доим янги ғоя ва инновацияларга очиқлиги билан фарқланиб турган.

Энг қизиғи, фирма ўзининг илк йилларида Токио марказидаги ёниб кетган универмагнинг 4 қаватида жойлашган эди. Бироқ тез орада шаҳардаги эски мавзега кўчиб ўтади. Гарчи Моритонинг қариндошлари уни узоқни кўра билмаганликда айблашган бўлса-да, отаси унга фирмани оёққа тургизиш учун қарз бериб турган. Албатта, фирма ташкил этилганидаёқ у ўз харажатларини оқламаган, Ибука ва Морито техника бозори учун ноодатий ва янги маҳсулотларни яратгунча бир неча йиллар ўтиб кетган.

Sony 1950 йилда биринчи лентали магнитофонни сотувга чиқаради. Қурилманинг оғирлиги 35 кг бўлиб, нархи 170000 (472 доллар) иена эди. Гарчи қурилма имкониятлари билан барчани ҳайрон қолдирган бўлса ҳам, магнитофоннинг нархи ўша давр учун бағоятда қиммат эди. Шунда фирма асосчилари техника бозорида муваффақият қозониш учун инновацияларнинг ўз етарли эмаслигини тушуниб етишади. Шундай бўлса ҳам, Морита Япония Олий судига 20 та магнитофонни сотишга муваффақ бўлади. Ўша даврда стенографларнинг танқислиги Олий судга магнифонларни харид қилишга туртки беради.

1952 йилда Ибука ва Морита янги технологиялар билан танишиш учун АҚШга сафар қилишади. 1955 йилда эса асосчилар фирма номини Sony’га ўзгаритишади. Бунга сабаб чет эллик ҳамкор ва харидорларнинг японча номни яхши талаффуз қилмаслиги эди.

qwer

1955 фирма тарафидан илк транзисторли радио-приёмник, 1960 йилда эса биринчи транзисторли телевизор ишлаб чиқарилади. Транзисторлар лампада ишлайдиган йирик ҳажмли телевизорларнинг ўлчамини кичрайтиришга ёрдам беради.  1968 йилдан бошлаб Sony кинекопли рангли телевизорларни тайёрлашни бошлайди. 1983 йилда бўлса фирма Philips билан ҳамкорликда илк компакт-дискларни яратади.

sony11

1994 йилда эса япон бозорига илк PlayStation ўйин-приставкалари чиқарилади. 2001 йилда Sony мобил телефонлар ишлаб чиқариш мақсадидаи Швециянинг Ericsson компанияси билан ҳамкорликни бошлайди

Бугунги кунда эса фирма юксак технологиядаги бир қатор қурилмаларни ишлаб чиқаришда давом этмоқда. Иккита олимнинг ўзаро ҳамкорликда иноқ ишлаши, бир-бирини тушуниши, шуғулланган ишига жиддий қараши натижасида жаҳонга машҳур мана шундай йирик концерн дунёга келди. Википедия маълумотларига кўра, ҳозирда Sony компаниясида 140 мингдан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда. 2015 йилда компаниянинг соф даромади 1,28 млрд долларни ташкил қилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!