Уй интернетининг тезлиги энди ошмайди – сабаби қизиқ!

  •   DiMaX
  •  843
  •  21.05.2021 15:53

Уй интернетининг тезлиги энди ошмайди – сабаби қизиқ!

Strategy Analytics компанияси таҳлилчилари истеъмолчилар соҳасидаги кенг полосали интернет-трафикнинг кескин ўсиши пасайганини пайқашди. Уларнинг баёнотига кўра, бундан кейин фойдаланувчиларга интернет тезлигининг ўсиши керак эмас.

ЎҚИНГ: АҚШ аллақачон 3G тармоқларини ҳам ёпяпти

Якоб Нильсен қонунига кўра, интернет-уланишнинг тезлиги ҳар йили 50 фоизга ошиб боради. Мазкур қонуният яқинларгача воқеликка тўғри келар эди, лекин энди ундай эмас, дейишмоқда Strategy Analytics экспертлари. Уларнинг таъкидлашларига кўра, кенг фойдаланувчилар оммасига кейинги ўн йи ичида 100-300 Мбит/сониядан ошиқ тезликдаги интернетнинг кераги бўлмайди.

Содда қилиб айтганда, интернет тезлиги оддий кишилар учун керакли даражагача кескинлик билан кўтарилиб олган. Энди бундан тезкор интернетнинг фойдаланувчиларга кераги бўлмайди, шунинг учун уни оширишга ҳожат ҳам йўқ.

Бироқ интернет тезлигининг зарурий нуқтага кўтарилиб олганлиги ҳақидаги юқоридаги фикрлар бутун Ер юзига тегишли эмаслигини ҳам таъкидлаш ўринли. Масалан, ўзимизнинг Ўзбекистонда ҳозиргисидан тезкорроқ интернетга эҳтиёж яққол мавжуд.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет тезлиги уч баробарга ўсиб, Speedtest рейтингида юқорилади